Ўйиндан ташқари фикрлар
Реклама учун: @bakiroo_reklama_bot
Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo
Инстаграм: https://www.instagram.com/the_bakiroo?igsh=MTZ0YXo0cmRtaHM2Yg==
Youtube: https://youtube.com/@thebakiroo?si=VAN-I4yAp3zZBUcS
Post #13370
5.27K
Энергорегулятор табиий ва суюлтирилган газ бозорини ҳам тартибга солади
Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, яъни энергорегулятор зиммасига электр энергияси билан бир қаторда табиий ва суюлтирилган газ таъминотида бозор тамойилларини босқичма-босқич шакллантириш ҳамда тартибга солиш вазифалари юклатилади.
Ўзи аввалбошдан шундай рационал режалар бўлган, лекин 2 йил аввал ёқилғи энергетикаси секторида бозор томон ҳаракатлар тўхтаб, ортга қайтиш юз берганди.
Яна бир муҳим қадам — ёпиқ ва индивидуал рухсатномалар бериш амалиётининг тўхтатилаётгани билан боғлиқ. Энг коррупцион, ношаффоф ва якуний юки бечора истеъмолчилар бўйнига тушадиган бу амалиёт охирги йилларда камайиш ўрнига, фақат кўпайиб бораётганди.
Демак, энди Энергетика вазирлиги томонидан ёқилғи-энергетика тармоғи корхоналари ва истеъмолчиларига шартномавий, хизмат кўрсатиш ва бошқа хўжалик муносабатлари бўйича индивидуал тусдаги рухсатномалар бериш амалиёти бекор қилинади.