1 ноябрдан иссиқ сув ва иссиқлик тарифлари 30 фоизга оширилиши кутиляпти. Катта эҳтимол билан бу тасдиқланади.
Аввал ҳам ёзганимиздек, иссиқлик таъминоти нархлари ҳар йили ошяпти. Ўтган йили 15 фоизга кўтарилганди.
Баҳорда электр энергияси тарифлари янгиланади. Бундан ташқари, айни кунларда барча вилоятларда бирин-кетин ичимлик суви тарифлари ҳам ошириляпти.
Шунингдек, ҳукумат қарори билан:
✅ ноябрда эҳтиёжманд оилаларга 1 млн. сўмдан бир марталик моддий ёрдам берилади;
✅ газлашмаган ҳудудларда қишда электрнинг базавий меъёри 200 дан 350 кВт·соатгача оширилади;
✅ эҳтиёжманд оилаларга суюлтирилган газнинг ҳар бир килограмми учун 3000 сўмдан, ойига 20 кг.гача компенсация тўланади;
✅ суюлтирилган газ нархи 1 кг. учун 5000 сўм этиб белгиланади.
Бу ҳали лойиҳа, у тасдиқланиши, рад этилиши ёки ўзгариши мумкин.
Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун | YouTube
