Маркировкалаш: қийналаётган тадбиркорлар, ССП эса кузатувчи
Ичимликларни маркировкалаш сиёсатига дод дея кўниккан тадбиркорларни энди яна бир синов кутяпти, уларни ҳимоя қилиши керак бўлган Савдо-саноат палатаси эса фақат кузатувчи мақомида турибди.
Энди ўсимлик ёғини маркировка қилиш бўйича қадамлар жиддий тус олди. Ҳатто бугун солиқчиларимиз ёғ ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар, импорт қилувчилар, чакана савдо субъектлари, Ёғ-мой саноати уюшмаси, рақамли маркировкалаш тизими оператори ва интеграторлар вакиллари билан ҳам учрашган.
Маркировка тизимига ҳамма тадбиркорлар қарши, палатадан ёрдам сўраган. Лекин ССП ҳозирча сукут сақламоқда, уларнинг ёнига тушгани йўқ.
Дарвоқе, @tayinlov канали ака-ука Ваҳобовларнинг хусусий бизнеслари ҳақида суриштирув тайёрлади. Чунки қонунчилигимизга кўра, давлат хизматчиси ва амалдорининг номида бизнеси бўлмаслиги керак.
Ушбу видеоматериал тез кунда эълон қилинади.
Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун | YouTube
Post #10499
10.7K
- 🔥 7
- ⚡ 2
- 👍 2
- 😁 1
- 💯 1