TGViewer
Tayinlov, iste'fo va jazolar Tayinlov, iste'fo va jazolar @tayinlov · 37.5K subscribers
Post #10248 17.4K
Сув ўчиришлари: дунё тажрибасига тескари амалиёт

Ҳар йили баҳор ва кузда Тошкентда иссиқ ва совуқ сув ўчирилади. Баҳорда қиш тугагани учун, кузда қиш бошланаётгани учун. Сув ўчиришлари ойлаб давом этади.

Мана, ҳозир ҳам шундай ҳолат: иссиқ ва совуқ сув ўчирилган ва навбати билан ўчирилмоқда. Бу асосан СССРдан қолган "мерос" бўлиб, пост совет давлатларидаги эскича чириган тизим ҳамон сақланиб турибди.

Veolia Energy Tashkent деган ташкилот бир неча йил олдин, иссиқ сув ўчириш муаммоси йўқ Франциядан, айнан шу тизимни янгилаш ва бошқариш учун олиб келинганди. Афсуски, ҳеч нима қилолмаяпти. Мурожаатлар ва муаммолар ҳамон ўша-ўша, энг қизиғи, француз компаниясининг Тошкентдаги раҳбари — ўзимизнинг қора кўз.

Дунёда қандай?

Ғарбий Европа ва АҚШ мамлакатларида (Германия, Франция, Буюк Британия ва бошқалар) марказий иссиқ сув тизими йўқ. Ҳар бир уй ёки хонадон иссиқ сувни индивидуал бойлерлар, газ колонкалари ёки уйнинг ертўласидаги шахсий қозонхоналар (котел) орқали олади. Шу сабабли уларда оммавий равишда иссиқ сув ўчирилиши деган тушунча мавжуд эмас. Биздаям янги қурилган уйларда шундай.

Бу давлатларда сув таъминоти тизимлари ҳам жуда тармоқланган ва замонавий бўлиб, аксарият қувурларда айланиб ўтувчи (захира) тармоқлар мавжуд. Сув фақат локал таъмирлаш (масалан, қувур ёрилиши, янги бинони тармоққа улаш) вақтида ўчирилади. Ўчирилиш атиги бир неча соат (одатда 2-6 соат) давом этади ва фақат битта кўча ёки бир нечта кўп қаватли уйни қамраб олади.

Кўпинча сувни умуман ўчирмасдан, махсус гидравлик музлатиш ёки босим остида таъмирлаш технологияларидан фойдаланилади. Бизда ҳам бир неча йил олдин шу усулни олиб кириб, қилишмоқчи бўлган. Бизда доим шундай нимадир қилишмоқчи бўлади, режалар тузилади, кейин жимжитлик.

Хўш, Veolia Energy Tashkent ва "Ўзсувтаъминот" яқин 5, 10, 15 ё 20 йиллик учун режалари, стратегиялари ҳақида қачон халққа очиқ ҳисобот беради? Ўзи нима қилмоқчи бўлар? Ёки фақат нарх ошириб, номига тармоқларни таъмирлаб ўтираверадими? Бу тармоқлар ҳар йили таъмирланади, ямалади, чунки ҳаммаси деярли вақтинча қилинади.

Veolia Energy Tashkent қачон очиқлайди? Кимгадир ҳисоб берадими? Кимдир улардан ҳисоб сўрайдими? Қачонгача ҳар йили субсидия олади? Қачонгача ҳар 2 йилда нархни оширади? Қачонгача ҳар йили 2 марта иссиқ сув ҳафталаб ўчирилади? Қачонгача давом этади бу номига таъмирлашлар ва ямашлар?!

Мум тишлаган Рақобат қўмитаси, Ҳисоб палатаси уларни сўроққа тутар, деган умиддамиз.

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | X | Боғланиш | Реклама учун | Whatsapp
  • 👍 30
  • 💯 3
  • ⚡ 2
  • 👏 2
More from @tayinlov
  1. Oct 14, 2026#тайинлов Турдалиев Сардорбек Шерали ўғли Андижон вилояти ҳокимининг рақамли технологиялар…
  2. Oct 14, 2026#истеъфо Андижон вилояти ҳокимининг рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожланти…
  3. Oct 14, 2026Даврон Ваҳобов бизнеслари Ўзбекистонда Ваҳобов фамилияси билан 2 йирик шахсни кўз олдимизг…
  4. Oct 14, 2026#жазо олиб ташланиши Жиззах вилояти ҳокимлиги бош мутахассиси Узоқов Мақсуд Алиқул ўғлига…
  5. Oct 14, 2026#жазо Шеробод тумани ҳокимлигининг қуйидаги ходимларига ҳайфсан жазоси қўлланилди: ✅ камба…
  6. Oct 14, 2026Баҳор ва куз — ошди-ошди мавсуми 1 ноябрдан иссиқ сув ва иссиқлик тарифлари 30 фоизга ошир…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →