TGViewer
Tayinlov, iste'fo va jazolar Tayinlov, iste'fo va jazolar @tayinlov · 37.5K subscribers
Post #8082 14K
Тизимсиз ва тизгинсиз Veolia Tashkent

Veolia Tashkent фирмаси Франциядан келган ва уларнинг энг бирламчи вазифаси Тошкентдаги энг ёмон инфратузилмалардан бири — иссиқлик таъминотини "одам" қилиш эди.

Афсуски, ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. На трансформация, на инфратузилма, на онлайн тўловлар яхшиланди. Улар фақат тарифларни ошириш билан кўзга кўринди холос.

Ботимизга бу борада кўплаб мурожаатлар ёзишади: онлайн тўлаш имконсизлиги, онлайн тўласа, пуллар йўқолиб қолиши, бюрократия авж олиб кетгани, рақамлаштиришдан асар ҳам йўқлиги шулар жумласидан.

Мустақил ўрганишларимизда ҳам маълум бўлдики, пойтахтнинг иссиқлик таъминоти тизими бошқа коммунал тизимлар билан солиштирганда умуман ишламайди.

Масалан, электр энергияси, газ, ичимлик ва оқова сув, чиқинди ташиш хизматлари тўлиқ онлайн тўловларни қабул қилишга ўтиб кетган ва тўланган пуллар ҳеч қаерга йўқолиб қолмайди.

Ёки идорама-идора юриб, ҳисоблагич кўрсатмайсиз, хато кетган бўлса, бир дунё қоғоз йиғиб, ойлаб вақт йўқотмайсиз. "Переоформление" автоматик ўтиб кетади. Veolia’да эса буларнинг акси.

Veolia Tashkent ушбу постга эътироз билдириб, "биз ўтган йили фалон ишларни қилдик", деб яна бир дунё ҳисоб бериб чиқиши мумкин. Чунки улар юқоридагилар олдида ёмон кўринмасликка уринади, халқ қийналаётгани билан иши йўқ.

Балки биз адашаётгандирмиз, ҳурматли Тошкент аҳли, иссиқлик таъминотида муаммолар борми? Марҳамат, изоҳларда ёзинг ёки ботимизга юборинг.

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | X | Боғланиш | Реклама учун | Whatsapp
  • 🔥 17
  • 👏 10
  • 👍 9
More from @tayinlov
  1. Oct 14, 2026#тайинлов Жумаев Шерзод Абдувохидович Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Навоий вилояти ҳудуд…
  2. Oct 14, 2026#тайинлов Турдалиев Сардорбек Шерали ўғли Андижон вилояти ҳокимининг рақамли технологиялар…
  3. Oct 14, 2026#истеъфо Андижон вилояти ҳокимининг рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожланти…
  4. Oct 14, 2026Даврон Ваҳобов бизнеслари Ўзбекистонда Ваҳобов фамилияси билан 2 йирик шахсни кўз олдимизг…
  5. Oct 14, 2026#жазо олиб ташланиши Жиззах вилояти ҳокимлиги бош мутахассиси Узоқов Мақсуд Алиқул ўғлига…
  6. Oct 14, 2026#жазо Шеробод тумани ҳокимлигининг қуйидаги ходимларига ҳайфсан жазоси қўлланилди: ✅ камба…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →