#Раддия
Аҳлу сунна вал жамоа ва сохта салафий (ваҳҳобийлар) эътиқоди ўртасидаги фарқАҳлу сунна вал жамоа (Мотуридий, Ашъарий ва ҳанбалийлар фозиллари (аҳли ҳадис)) - бугунги кунгача етиб келган барча фирқаларнинг эътиқодларининг энг софини ўз ичига олганлар. Яъни Мотуридий, Ашъарий ва ҳанбалийлар фозиллари (аҳли ҳадис) мазкур фирқалардан ҳаққа тўғри мувофиқ келганини қабул қилишган.
Сохта салафий (ваҳҳобийлар) - барча залолатга кетган фирқаларнинг йиғиндиси. Ботил, бидъатчи фирқаларнинг нотўғри эътиқодларини ўзларига қабул қилиб, ўзларининг эътиқодларининг асоси қилиб олган фирқа.
Масалан:
Мўътазилийлар - ваҳҳобийлар улардан Аллоҳ таоло махлуқотларга қудратни берган деган эътиқодни олишган. Яъни махлуқот ўзи бирон нарсани қилади: олов ўзи ёндиради, сув ўзи чанқовни босади, нон ўзи очликни босади, инсон ўзи ўзининг феълини бажаради ва ҳоказо. Аллоҳ уларга куч-қувват, қудрат берган Ўзи эса ҳеч нарса қилмайди.
Тўғри эътиқод: Аллоҳ таоло Ўзи махлуқотларни ҳам, уларнинг феълларини ҳам яратди. Аллоҳ оловни яратди ва унинг куйдири-ёндиришини ҳам яратди, олов ёндиришни ўзи пайдо қилмайди.
Ҳашвийлар- ваҳҳобийлар ҳашвийлардан Аллоҳ жисм экани, ҳаракат қилиши, ўтириши, кўтарилиши ва тушиши ҳақидаги ботил эътиқодларни олишган.
Жаҳмийялардан - ваҳҳобийлар булардан Парвардигори Оламнинг макони бор деган эътиқодни олишган. Жаҳмиялар Аллоҳнинг макони бор деб эътиқод қилишади, ваҳҳобийларнинг ҳам шундай эътиқодлари бор.
Ва ҳоказо барча залолатга кетган фирқалардан эътиқодларни бир шингилдан олиб, залолатга кетган бўтқа эътиқодга эга бўлишган.
✍️"Кўкалдош" ЎМИБЮ Матбуот котиби Рустам Охунжонов
@ahnafuz – diniy-ma'rifiy kanal!
Rasmiy sahifalarimiz:
taplink.cc/ahnafuz