TGViewer
Siyrat.uz Siyrat.uz @siyrat_uz · 3.53K subscribers
Post #2979 1.9K
#Сийрат

Ишончли ва омонатдор бўлган зот


Тарихчи Уилям Муир (1819-1905) ўзининг «Муҳаммад тарихи» асарида шундай ёзади: «Мусулмонлар пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам болалик чоғиданоқ юксак ахлоқи ва яхши хулқ-атвори туфайли «амин» — ишончли, омонатдор дея аталган.

У зотни яхши танимаган киши унинг фазилатларини муносиб баҳолай олмайди. Аммо бу борада билим ва тажрибага эга бўлган киши унинг буюк тарихини тафаккур қилар экан, ана шу тарих Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбарлар ва дунё мутафаккирлари сафининг пешқадамига олиб чиққанини англайди».

Сэр Уилям Муир (Sir William Muir) 19 асрда яшаган шотландиялик тарихчи, шарқшунос, давлат арбоби ва ислом тарихи бўйича тадқиқотчи. Юқорида зикр этилган асарнинг номи The Life of Mahomet бўлиб, 1858-1861 йилларда Лондонда 4 жилдда нашр этилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
  • ❤ 5
  • 👍 3
More from @siyrat_uz
  1. Oct 7, 2026#Сийрат Ҳиро ғорида Ўша пайтда Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг мубо…
  2. Sep 30, 2026#Сийрат Жин ва ғойиб овозларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида хабар бериши عَنِ…
  3. Sep 18, 2026#Сийрат У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга тошу дарахтнинг салом бериши عَنْ جَابِرِ بْنِ…
  4. Sep 16, 2026#Сийрат Роҳибнинг у зотнинг пайғамбарликлари ҳақида башорат бергани Шу ўринда тарихчиларим…
  5. Sep 15, 2026#Сийрат Нубувват муҳри عَنِ السَّائِبِ بْنِ يَزِيدَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: ذَهَبَتْ بِي…
  6. Sep 14, 2026#Эътирофлар Ҳақли эътироф Буюк Британиянинг файласуфларидан бири ва 1950 йилги Нобель тинч…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →