#Эътирофлар
Ҳақли эътироф
Буюк Британиянинг файласуфларидан бири ва 1950 йилги Нобель тинчлик мукофоти совриндори Бертран Рассел шундай деган: «Мен Ислом ва Ислом пайғамбари ҳақида ўқидим ва англаб етдимки, бу дин дунё ва инсоният динига айланган, Пайғамбар Муҳаммаднинг таълимотлари ҳали ҳамон шарҳланиб, ўрганилиб келинмоқда ва биз ушбу таълимотлар орқали энг юксак мукофотларга сазовор бўлмоқдамиз».
Француз тадқиқотчиси Эдвард Браун (1862-1926) ўзининг «Дунё цивилизациялари тарихи» китобида шундай дейди:
«Муҳаммад ибн Абдуллоҳ арабларга ва бутун дунё халқларига хушхабар келтирди, уларни Ягона Аллоҳга ибодат қилишга чақирди. Унинг даъватидаги шариат иймон ва ақидадан асло фарқ қилмайди. У диний ишларнигина эмас, балки дунё ишларини ҳам бошқарадиган мажбурий илоҳий ваколатга эгадир. Шу сабабли у мусулмонларга закотни фарз қилди ва мушрикларга қарши урушни мажбуриятга айлантирди. У жоҳилият арабларининг қабилачилик тизимидан устун турадиган ижтимоий тизимни барпо этди ва шу тариқа Арабистон ярим ороли учун илгари мутлақо номаълум бўлган мустаҳкам диний бирликни таъминлади».
🔗 Тўлиқ ўқиш
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Post #2995
1.3K

- ❤ 7
- 👍 2