#Сийрат
Нубувват муҳри
عَنِ السَّائِبِ بْنِ يَزِيدَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: ذَهَبَتْ بِي خَالَتِي إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ ابْنَ أُخْتِي وَجِعٌ، فَمَسَحَ رَأْسِي وَدَعَا لِي بِالْبَرَكَةِ، ثُمَّ تَوَضَّأَ فَشَرِبْتُ مِنْ وَضُوئِهِ، ثُمَّ قُمْتُ خَلْفَ ظَهْرِهِ فَنَظَرْتُ إِلَى خَاتَمِهِ بَيْنَ كَتِفَيْهِ مِثْلَ زِرِّ الْحَجَلَةِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.
Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Холам мени Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бориб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, менинг синглимнинг ўғлининг дарди бор», деди. Бас, у зот менинг бошимни силадилар ва менга барака тилаб, дуо қилдилар. Сўнгра таҳорат қилдилар. Мен у зотнинг таҳорат сувларидан ичдим. Кейин орқа томонларига ўтиб, икки кураклари орасидаги худди қора уйнинг (ўтовнинг) тугмаларига ўхшаш муҳрларига назар солдим».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-рақамли хулосаси
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Post #2996
993

- ❤ 4
- 👍 4