“Ўзбекистон ҳаво йўллари” мард экан.
Муаммони тан олиб расман узр сўраб хат юборди, юклар борасида йўловчиларни хабардор қилиш тизими такомиллаштирилаётганини маълум қилди. Яна етказилган ноқулайликлар учун товон ҳам тўлаб бермоқда. Ўша куни юклари вақтида етиб келмаган ҳамма йўловчиларга тўлаб берар экан!
Бу жуда яхши иш бўлди. Мен ҳар доим ташкилотларнинг фуқаролар ва мижозлар билан ишлашда бундай очиқлиги ва муаммоларни рад этмай, уларни ҳал қилишга бўлган саъй-ҳаракатларини олқишлайман. Буни бошқа ташкилотларга ҳам ўрнак бўлиши, юқумли яхши тенденцияга айланишини истаб ушбу постни ёзмоқдаман.
Миллий авиакомпаниямизга ушбу иши учун миннатдорлик билдираман ва ўзгаришларда, такомиллашувда тўхтамасликни, муваффақият ёр бўлишини тилайман.
@shahnozxon
Post #4640
1.91K
Shahnoza Soatova blogi Авиакомпания вакили алоқага чиқди. Юкларнинг самолётга ортилмай қолиши ва самолётнинг юк сиғими кўплаб омилларга боғлиқлиги, бу халқаро тажрибада ҳам кузатилиши, учувчи вазиятга, хусусан, об-ҳаво шароитларига қараб қарор қабул қилишини тушунтирди. Шу билан…
- 👍 19
- ❤ 6
- 😁 5