TGViewer
Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкалама! Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса, ойнадан ўпкалама! @samarqand_live · 30.4K subscribers
Post #46166 2.38K
Таълим тизимида очиқлик нега оқсамоқда?
 
Давлат ташкилотининг обрўси унинг раҳбари қанча хорижий учрашувда қатнашгани, нечта мактаб очилгани ёки ижтимоий тармоқларда қанча ижобий хабар эълон қилингани билан ўлчанмайди. Обрў, энг аввало, муаммоларга қандай муносабат билдирилиши, саволларга қай даражада очиқ жавоб берилиши ва танқиддан кейин қандай ўзгариш бўлиши билан ўлчанади.
 
Афсуски, аввалги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг айрим ҳудудий тузилмалари ахборот хизматлари фаолиятига назар ташланганда, айнан шу жиҳатлар бўйича жиддий саволлар пайдо бўлади.
 
Ижтимоий тармоқларда таълим тизими ходимларининг хатти-ҳаракатлари, раҳбарларнинг қарорлари, бюджет маблағларининг сарфланиши, айрим мансабдорларнинг даромадлари ва лавозимда қолиши юзасидан эътирозлар билдирилиб келинади. Бундай вазиятда жамоатчиликка тушунтириш бериш, фактларни текшириш ва расмий позицияни тақдим этиш ахборот хизматининг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиши керак.
 
Бироқ Samarqand live таҳририятининг кузатув ва мурожаатлар билан боғлиқ тажрибасида танқидий материаллардан кейин кутилган муносабат ва амалий натижалар ҳар доим ҳам кузатилмаган. Бу ҳолатни фақат битта матбуот котибининг камчилиги билан изоҳлаш қийин. Масалада тизимли ёндашув, раҳбарият назорати ва ахборот сиёсати самарадорлиги ҳам бор.

Давоми 👇

✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
  • 👍 7
  • ❤ 2
  • 🔥 2
More from @samarqand_live
  1. Oct 15, 2026Post #46175
  2. Oct 15, 2026Post #46174
  3. Oct 15, 2026Жимлик ҳам ишончга таъсир қилади Мактабгача ва мактаб таълими миллионлаб ота-оналар, ўқувч…
  4. Oct 15, 2026Янги вазирлик эски хатоларни такрорламаслиги керак Октябрда мактабгача ва мактаб таълими т…
  5. Oct 15, 2026Ахборот хизматининг самарадорлиги қандай ўлчаниши керак? Биз ҳозир аввалги вазирлик ва уни…
  6. Oct 15, 2026Матбуот котиби ташкилотнинг эгаси эмас Яна бир жиддий масала. Айрим матбуот котибларининг…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →