Матбуот котиби ташкилотнинг эгаси эмас
Яна бир жиддий масала. Айрим матбуот котибларининг журналистлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари билан мулоқот маданияти.
Таҳририят кузатувларида айрим ҳолларда матбуот котиби лавозимига хос бўлмаган кескин иборалар, баҳсни шахсий муносабат даражасига туширувчи мулоқот усуллари учраган. Бундай ҳолатларга тўхталиб майлашмоқчи эмасмиз. Тушунган одам ўзи англаб олди, аллақачон.
Матбуот котиби танқидни шахсга нисбатан ҳужум деб қабул қилмаслиги керак. Унинг вазифаси ташкилот позициясини тушунтириш. Маълумотни текшириш орқали журналист билан ишчан мулоқот ўрнатиш ва раҳбариятга жамоатчилик кайфиятини етказиш ҳисобланади.
Давлат ташкилоти ҳеч бир раҳбар ёки матбуот котибининг шахсий мулки эмас. Шунинг учун тизимни шахсий ҳудудидек қабул қилиш, савол берган журналистни рақиб сифатида кўриш ёки танқид учун унга нисбатан кескин муносабат билдириш давлат хизмати маданиятига мос келмайди.
Журналист ҳам одоб ва қонун доирасида ишлаши шарт. Танқидий саволга жавоб бериш ўрнига шахсий тортишувга киришиш, масалани четлаб ўтиш ёки маълумот беришдан қочиш муаммони ҳал қилмайди.
Давоми 👇
✅ @Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!
Post #46170
3.45K