⏺АБДУЛЛОҲ ДОМЛА САМАТОВ «УМАРУЛ ФОРУҚ» ЖОМЕ МАСЖИДИДА ЖУМА НАМОЗИНИ АДО ЭТДИЛАР
🗓Бугун, 9 октябрь куни Наманган вилояти бош имом-хатиби, Уламолар Кенгаши аъзоси Абдуллоҳ домла Саматов Наманган шаҳридаги «Умарул Форyқ» жоме масжидида жума намозини адо этдилар.
🕌Жума намозидан аввал йиғилган жамоатга «Жамиятга наф келтириш — энг гўзал ибодат, садақаи жория фазилати» мавзусида маъруза қилдилар.
🗣Маъруза давомида инсоннинг жамиятга наф келтириши, эл-юрт манфаати йўлида хизмат қилиши, муҳтожларга ёрдам бериш, эзгу амаллар қилиш ва савобли ишларга ҳисса қўшишнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
🗣Шунингдек, инсоннинг ҳаёти давомида қилган хайрли ишлари, одамларга қолдирган манфаати ва эзгу амаллари унинг учун садақаи жория бўлиб қолиши мумкинлиги таъкидланди. Жамоатни доимо яхшилик қилишга, меҳр-оқибатли бўлишга ва жамият равнақига муносиб ҳисса қўшишга чақирдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube







