Уламоларнинг фазли
Пайғамбарлар туфайли одамлар тўғри йўлни топдилар. Уларнинг шарофати ила жаҳолат зулматларидан омонлик қирғоғига етдилар. Улар бу йўлда қанчадан-қанча озорларга дучор бўлиб, машаққатлар чекдилар. Уламолар ҳар жиҳатда улардан мерос олишган. Улар туфайли Раббимизни танидик, илм олиб шариатимизни ўргандик, ҳалол-ҳаромни билдик. Олимлар ҳам бу йўлда жоҳил ва нодонларнинг таъналарига, озорларига гирифтор бўлдилар. Аллоҳ таоло ажрларини кўпайтириб берсин!
Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бундай таърифлар эдилар: "Тўсатдан кўрган одамни ҳайбатлари босар, олдиндан таниб, бирга юрганлар у зотни яхши кўришар эди. Олдин ҳам, кейин ҳам у зотга ўхшаш бирор кишини кўрмадим".
(Ваҳба Мустафо Зуҳайлий, "Шамоилул Мустафа").
Дарҳақиқат, устозларимиз олдида уларнинг ҳайбатидан сўзларимизни йўқотамиз, уларнинг ҳузурида гуё суннат ва одобга хилоф қилиб қолаётгандек ҳаяжонланамиз. Уларга қанча яқинлашганимиз сари олимларга ва илмга муҳаббатимиз ошиб бораверади. Бу уларга пайғамбар алайҳиссаломлардан қолган мерос - илмнинг ҳайбатидан бўлса керак.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Post #97413
3.19K