🕌“Қуқумбой” жоме масжидига илк ғишт қўйилди
📆Бугун, 2 октябрь куни Наманган вилояти бош имом-хатиби, Уламолар Кенгаши аъзоси Абдуллоҳ домла Саматов Косонсой туманида қайтадан бунёд этилаётган “Қуқумбой” жоме масжидининг илк ғишт қўйиш маросимида иштирок этдилар.
⏺Тадбирда нуроний оқсоқоллар, муҳандис ва қурувчилар, шунингдек, маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этди.🤲 Тадбир давомида Қуръони карим тиловат қилиниб, масжид бунёдкорларига эзгу ниятлар билдирилди. Юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, халқимиз фаровонлиги ҳамда масжид қурилишига ҳисса қўшаётган барча инсонларнинг хайрли ишлари учун дуолар қилинди.
🗣Дастлаб Абдуллоҳ домла Саматов бугунги кунда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, масжид ва мадрасалар обод этилаётгани ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, бунёд этилаётган масжидлар халқимизга маърифат тарқатиш, эзгулик ва маънавиятни тарғиб қилиш маскани бўлиб хизмат қилишини таъкидладилар.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇
✅https://t.me/UstozAbdulloh_domla









