🟢«Ҳаё ва иффат — инсон зийнати, Аллоҳга эса севимлидир!»
🕌 Бугун, 2 октябрь куни Уйчи туманидаги «Девонабобо» жоме масжидида жума намозидан аввал Наманган вилояти бош имом-хатиби, Уламолар Кенгаши аъзоси Абдуллоҳ домла Саматов томонидан «Ҳаё ва иффат — инсон зийнати, Аллоҳга эса севимлидир!» мавзусида маърифий суҳбат қилиб бердилар.
🗣Суҳбат давомида ҳаё ва иффат инсоннинг маънавий камолоти, одоб-ахлоқи ва поклигини намоён этувчи юксак фазилат экани таъкидланди.
🗣Шунингдек, оилада ҳаё ва иффатни асраш, ёшларни миллий ва диний қадриятлар асосида тарбиялаш, кийиниш ва муомала маданиятига риоя қилишнинг аҳамияти ҳақида қимматли насиҳатлар берилди.
🤲Суҳбат якунида юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, оилаларимиз осойишталиги ҳамда барча мўмин-мусулмонлар учун хайрли дуолар қилинди.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇
✅https://t.me/UstozAbdulloh_domla









