TGViewer
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee @raqobatgovuz · 19.4K subscribers
Post #12284 2.72K
Тарихий шахслар образларидан фойдаланиб, дори рекламасида ахлоқ ва маънавият нормаларини бузган "NIKA PHARM" МЧЖга молиявий жарима қўлланилди

🌐 Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали ахлоқ ва маънавиятнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ бўлмаган реклама-ахборотларини жойлаштириш (тарқатиш) ҳолатлари мавжудлиги қайд этилмоқда, бу эса рекламадан фойдаланувчиларнинг (аҳолининг) кескин муҳокамаларига сабаб бўлмоқда (танқидий руҳдаги изоҳлар ошиб бормоқда).

✈️ Хусусан, ижтимоий тармоқларда “NIKA PHARM” МЧЖ томонидан “Rinoksil Formula+” дори воситаси рекламасида буюк саркарда Амир Темур, таниқли давлат арбоби ва нотиқ Джордж Вашингтон, буюк олим ва табиб Авиценна (Ибн Сино), буюк қўмондон Юлий Цезар, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий, давлат арбоби, саркарда Напалеон Бонопарт каби тарихий шахсларнинг образларидан фойдаланиб, "ушбу дори воситасини улар томонидан ишлатилганда" дея, турли ҳолатларда намойиш этилган.

✈️ Маълумки, тарихда улкан мерос қолдирган буюк шахслар хотирасига ҳурмат-эҳтиром халқимизнинг меҳр-муҳаббатини ифодалайди, бироқ ушбу дори воситасини бундай кўринишда реклама қилиниши таниқли тарихий шахсларга, шу жумладан буюк аждодларимизга нисбатан ҳурматсизлик, ахлоқ ва маънавиятимизга зид бўлган тарзда уларнинг образларидан фойдаланилган.

Мисол учун, халқимизда Амир Темур адолат, куч ва ҳақиқат етакчиси, Алишер Навоий шеърият мулкининг султони сифатида эътироф этилса, Юлий Цезар қадимги Рим сиёсий арбоби, ҳарбий саркарда ва ёзувчи саналади.


📃 Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасида рекламада миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш тақиқланиши кўрсатиб ўтилган.

✈️ Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “NIKA PHARM” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддаси талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунида белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш бўйича қарор қабул қилинди.

Шунингдек, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.


Telegram
|Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
More from @raqobatgovuz
  1. Oct 1, 2026🎉 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий табриклаймиз! 📚 Ҳар қандай буюк…
  2. Oct 1, 2026Рақобат қўмитасида 1 октябрь - Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири б…
  3. Oct 1, 2026Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик — Поздравление учителям и наставникам Узбекис…
  4. Sep 30, 2026🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарори…
  5. Sep 30, 2026🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарори…
  6. Sep 30, 2026#брифинг 🇺🇿 Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан соҳада амалга…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →