ШАЙХ АЙМАН СУВАЙД САМАРҚАНДДА
Бугун, 2026 йил 11-октабр куни Шайх Айман Сувайд ҳафизаҳуллоҳ Самарқандга ташриф буюрди. Ушбу сафарда нуфузли меҳмонга Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими бошлиғи Шайх Али Файзуллоҳ Махдум ҳамда бир гуруҳ масъул ходимлар ҳамроҳлик қилмоқда.
Самарқанд сафари Имом ал-Бухорий мажмуаси зиёратидан бошланди. Шайх Айман Сувайд ҳафизаҳуллоҳ Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг Ислом оламидаги буюк хизматларини эътироф этиб, Президентимиз ташаббуси билан бу улуғ аллома қўним топган ушбу муборак масканда олиб борилаётган ободончилик ишларини юксак баҳолади.
@quranuz
Post #24722
5.68K








- ❤ 89
- 👍 19
- 🔥 9