TGViewer
QURAN.UZ QURAN.UZ @quranuz · 85.7K subscribers
Post #24745 4.69K
Асмоул ҳусно

📜31. ал-Латиф

Аллоҳ таолонинг ал-Латиф исми Қуръони Каримнинг қуйида келтирилган етти оятида зикр қилинган:
1. «Кўзлар Уни идрок эта олмас, У кўзларни идрок этар. У ҳар бир нарсани дақиқ ва нозик (латиф) жойларигача билувчидир, ўта хабардордир» (Анъом сураси, 103-оят).

2. «Яратган Зотнинг Ўзи билмасми? Ҳолбуки, У ўта латофатлидир, ўта хабардордир» (Мулк сураси, 14-оят).

3. «Ва уйларингизда тиловат қилинаётган Аллоҳнинг оятларини ва ҳикматни эсланг. Албатта, Аллоҳ ўта латофатлидир, ўта хабардордир» (Аҳзоб сураси, 34-оят).

4.« Албатта, Роббим хоҳлаган нарсасига латифдир. Албатта, У Зот билувчидир, ҳикматлидир» (Юсуф сураси, 100-оят).

5. «Аллоҳ бандаларига ўта латофатлидир. У Ўзи хоҳлаган кишига ризқ берур. У ўта қувватлидир, ўта иззатлидир (азиздир)» (Шууро сураси, 19-оят).

6. «Эй ўғилчам, албатта, у (амал) агар хантал уруғи вазнича бўлса-ю, у бир қоя тош ичида, ёки осмонларда, ёхуд ерда бўлса ҳам, Аллоҳ уни келтирур. Албатта, Аллоҳ ўта латофатлидир, ўта хабардордир» (Луқмон сураси, 16-оят).

7. «Аллоҳ осмондан сув тушириб, ернинг ям-яшил бўлишини кўрмадингми?! Албатта, Аллоҳ ўта латофатлидир, ўта хабардордир» (Ҳаж сураси, 63-оят).

 
Маълумки, «бир нарсада лутфлик» деган жумланинг маъноси: ўша нарсанинг ўта нозиклиги, кишининг ўта яхшилик қилиши, нафсга ўта енгиллиги ёки ана шу нарсанинг махфий, яширин ҳолда бўлиши кабиларни англатади.
«Аллоҳ бандаларига ўта латофатлидир» деган жумланинг маъноси эса: Аллоҳ уларга рафиқ, меҳрибон, ўта яқин, мўминларга Ўз инояти билан меҳрибон, улар хилоф иш қилсалар ҳам тавбага чақирадиган, улар содир этган осийликларини мағфират қиладиган, уларга лутфу марҳаматли, уларнинг хос ҳолатларини биладиган, бандаларининг кўнгилларидан ўтадиган бирор нарса махфий бўлмайдиган Зотдир.

давоми бор...

Манба

@quranuz
  • ❤ 60
  • 👍 15
  • 🔥 5
  • 😭 5
More from @quranuz
  1. Oct 12, 2026#Кун_ояти «Тафсири Ҳилол» китобидан @quranuz
  2. Oct 12, 2026#қироат Каҳф сураси 23-24 оятлар Муҳаммад Ҳишом қироати @quranuz
  3. Oct 12, 2026ШАЙХ АЙМАН СУВАЙДНИНГ ТEРМИЗ ШАҲРИГА ТАШРИФИ Бугун, 2026-йил 12-октябрь куни Шайх Айман Су…
  4. Oct 12, 2026#кун_ҳадиси Доктор Муҳйиддин Муҳаммад Аввома «Жавомеъул калим» китобидан @quranuz
  5. Oct 12, 2026#Қуръонга_чорлов @quranuz
  6. Oct 12, 2026#кун_дуоси Маъноси: «Аллоҳ сени яхшилик билан мукофотласин». Мозин Абдулқодир Арнаут «Саҳи…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →