ШАЙХ АЙМАН СУВАЙД ИШТИРОКИДА СЎНГИ ДАРС БЎЛИБ ЎТДИ
2026 йил 10 октябрь куннинг биринчи ярмида Шайх Айман Сувайд ҳафизаҳуллоҳ иштирокида сўнгги назарий машғулот бўлиб ўтди. Дарсда “Ат-тажвид ал-мусоввар” (“Суратли тажвид”) китоби асосида қуйидаги мавзулар бўйича маъруза қилинди:
Вақф
Ихтиборий ва изтирорий вақфга мисоллар
«Я» шаклидаги ҳамзада вақф қилиш
«Вав» шаклидаги ҳамзада вақф қилиш
Хафифа таъкид «нун»ида вақф қилиш
Вақф, сакта ва қатʼ орасидаги фарқлар
Вожиб сакталар
Икки жоиз сакта
«Анфол» ва «Тавба» суралари орасидаги жоиз шакллар
Мусҳафдаги сакта белгиси
Қуръони карим тиловатида ибтидонинг турлари
Томм (тугал) ибтидо
Кофий ибтидо
Ҳасан ибтидо
Қабиҳ ибтидо
Ихтиборий ибтидога мисоллар
Равм ва ишмом
Равм
Равмга оид қоида
Ишмом
Ишмомга оид қоида
Равм ва ишмом қилинмайдиган ҳолатлар
Муаннас «ҳа»си
«Та» шаклидаги «ҳа» ҳарфи
Жамʼ «мим»и
Ориз ҳаракат
«Ҳа» замирида равм ва ишмом қилиш борасидаги мазҳаблар
Қуръон калималарининг охирида вақф қилиш шакллари
Қуръондаги танвинли калималарда вақф қилиш
Етти «алиф»
Ҳамза
Васл ҳамзаси ва унинг турлари
Феъллардаги васл ҳамзаси
Исмлардаги васл ҳамзаси
Ҳарфлардаги васл ҳамзаси
Қатъий ҳамза
Иккинчиси сукунли бўлган икки ҳамзанинг жамланиши
Қатъий сукунли ҳамзадан олдин васл ҳамзасининг келиши
Феълларда васл ҳамзасидан олдин қатъий ҳамза келиши
Таъриф «лам»идаги васл ҳамзасидан олдин қатъий ҳамза келиши
Исмларда васл ҳамза олдидан қатъий ҳамза келиши
Мусъҳафи шарифнинг ёзилиш босқичлари ва уни ёзиш қоидалари
Эъроб нуқталари
Иъжом нуқталари
«Шин» ҳарфи нуқталарининг ривожланиши
«Каф» ҳарфи ёзилишининг ривожланиши
Ҳамзанинг қадимги ва замонавий имлодаги ёзилиши
Ҳамза шаклининг кашф қилиниши
Итбоқ ҳарфлари ёзилишининг ривожланиш босқичлари
Эъроб аломатлари шаклининг ривожланиши
Зоҳир рафʼ танвини
Сукун белгиси
Ташдид белгиси
Васл ҳамзасининг белгиси
Табиий маддан кўпроқ чўзиладиган мадднинг белгиси
Ёзувда бор, талаффузда йўқ ҳарфнинг белгиси
Васлда тушиб, вақфда собит бўладиган «алиф»нинг белгиси
Мусъҳаф расмига қўшимча қилинган кичик ҳарфлар
Ёзилганидек ўқилмайдиган ҳарфлар қоидаси
Сукун ва изҳор белгилари
Комил идғомнинг белгиси
Ноқис идғом ва ихфо белгиси
Сукунли «нун» ва танвини иқлоб қилиш белгиси
Катта имола ва ишмомнинг белгиси
Ҳамзани тасъҳил қилиш белгиси
Мусъҳаф расми ва замонавий имло орасидаги фарқ
Қуръони каримни ёдлаш
Яқин хотира
Чуқур хотира
Қуръони каримни ёдлаш омиллари
Кўз билан кўриш
Оғиз билан нутқ қилиш
Қулоқ билан эшитиш
Ёзиш (ёрдамчи омил)
Қуръони каримни ёдлашдаги амалий рукнлар (5 та «та»)
Тасмим (ирода, қатъият)
Тазарруъ (Аллоҳга ёлвориш)
Таркиз (диққат-эътиборни жамлаш)
Такрор (кўп ўқиш, саноқ қилиш)
Таъоҳуд (доимий такрорлаб туриш)
Қуръони каримни ёдлашга ёрдам берувчи омиллар
Ихлос
Содиқлик билан юзланиш
Вафтни ғанимат билиш
Гуноҳлардан узоқлашиш
Собит қадам бўлиш
Дарс давомида мазкур мавзуларни амалий тарзда шарҳлаб берилди. Шунингдек, Мусъҳафи расмининг шаклланиш тарихи ва унга оид қоидалар ҳамда Қуръони каримни ёдлашга доир муҳим тавсиялар баён қилинди.
@quranuz
Post #24694
4.39K







- ❤ 75
- 👍 22
- 😢 9
- 🔥 2