TGViewer
QURAN.UZ QURAN.UZ @quranuz · 85.7K subscribers
Post #24523 7.27K

Forwarded from Muslim.uz

#xabar #shayx #toshkent #mahorat
🌙ШАЙХ АЙМАН СУВАЙДНИНГ ТОШКЕНТДАГИ МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ
 
✅ Бугун, 28 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идорасида халқаро миқёсдаги тажвид устози, ўн қироат илми бўйича дунёнинг энг кўзга кўринган уламоларидан бири – доктор Шайх Айман Сувайд ҳазратларининг юртимиздаги қироат илми устозлари учун маҳорат дарслари бошланди.


⏺Ушбу махсус ўқувларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда «Қуръони карим ва тажвид» курсларининг педагог-ўқитувчилари иштирок этмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад – юртимиздаги тажвид муаллимларининг касбий маҳоратини ошириш ва бу борадаги илғор халқаро стандартларни юртимиз диний таълим тизимига кенг жорий қилишдир.

📚 Дарслар Шайх Айман Сувайднинг 40 йиллик илмий изланишлари маҳсули бўлган ва бутун дунёда кенг оммалашган «ат-Тажвид ал-Мусоввар» (Суратли тажвид) асари асосида олиб борилмоқда.

🗣Машғулотлар тизимли ва янгича услубларда ташкил этилмоқда: куннинг биринчи ярмида олим томонидан тажвид қоидалари бўйича чуқурлаштирилган назарий билимлар ва қоидалар тушунтирилмоқда. Куннинг иккинчи ярмида эса тингловчилар ўзлаштирган билимлари бўйича бевосита уламонинг ўзига вазифалар топширмоқда. Бу эса ҳар бир қоиданинг тўғри ва бенуқсон ўзлаштирилишини кафолатлайди.


💬 Соҳа вакилларининг касбий маҳоратини ошириш ва халқаро тажрибани оммалаштиришга қаратилган махсус ўқувлар давом этмоқда.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
  • ❤ 81
  • 👍 42
  • 🔥 10
More from @quranuz
  1. Oct 11, 2026ШАЙХ АЙМАН СУВАЙД САМАРҚАНДДА Бугун, 2026 йил 11-октабр куни Шайх Айман Сувайд ҳафизаҳулло…
  2. Oct 11, 2026#Фойдали_маълумот МУЛК (ТАБОРАК) СУРАСИ ФАЗИЛАТИ Яқинларингизга улашинг! @quranuz
  3. Oct 11, 2026#кун_ҳадиси Доктор Муҳйиддин Муҳаммад Аввома «Жавомеъул калим» китобидан @quranuz
  4. Oct 11, 2026Айман Сувайднинг тажвид дарси тингловчиларига шаҳодатнома топшириш маросими 📲 ОБУНА БЎЛИН…
  5. Oct 11, 2026#Қуръонга_муҳаббат @quranuz
  6. Oct 10, 2026#кун_дуоси Маъноси: «Аллоҳим, бандаларингга ёмғир бергин, жонзотларингни суғоргин, раҳмати…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →