TGViewer
Channel Public Channel
Qalam ahli

Qalam ahli

@qalamahli

Муҳаррир, мусаҳҳиҳ, ёзувчи, ўқитувчи, воизлар ҳамда тўғри ёзиш/гапиришни истайдиган зиёли, савияли кишилар учун.

Ҳамма учун эмас, сиз учун бўлмаса, канални тарк қилсангиз, хафа бўлмаймиз. Агар кимгадир фойдали деб билсангиз, уни таклиф қилинг.
Subscribers
685
Photos
4
Videos
1
Links
0
Recent Posts 20 shown
Post #62 423
Вилоятда яшовчи муҳаррир билан пойтахтда яшовчи муҳаррир ишида ҳам фарқ бўлар экан. Яъни китобдаги маълумотга иккаласи икки хил кўз билан қарайди. Менимча, вилоятдаги муҳаррир халққа кўпроқ яқин бўлса керак.

Умумий қилиб айтганда, китоб кимларга қаратилган бўлса, масалан, кенг оммага мўлжалланган бўлса, шундай кишиларнинг тушуниши, дунёқараши, фикрлашини эътиборга олган ҳолда таҳрир қилсак, ишимиз янада яхши бўлади.
  • 👍 22
  • ❤ 7
Post #61 4.36K
Кеча юқоридаги мурожаат бўйича бир неча киши алоқага чиқди, раҳмат ва биз биринчи алоқага чиққан кишига ишни топширдик.

Нашриёт, ижодга доир қандай соҳада фаолият юритсангиз ва қўшимча иш олиш имконингиз бўлса, изоҳда ёзиб қўйсангиз бўлади.

"Тарбиячи" нашриётининг деярли барча ишлари онлайн қилинмоқда. Бизга керакли мутахассисга ўзимиз алоқага чиқамиз.

Соҳадаги тажрибангиз, иложи бўлса, ишларингиз ҳақида ҳам ёзсангиз, бирга ишлашимиз эҳтимоли ошади.
  • 🔥 7
  • ❤ 4
Post #60 931
Тажрибали мусаҳҳиҳлар борми? Бир марталик онлайн иш — китоб бор.
  • 🔥 13
  • ❤ 1
  • 👍 1
Post #59 1.21K
Пайғамбарлар ёки улуғ зотларга нисбатан ишлатилган кўрсатиш олмошлари (у, бу, шу, ўша, ана, мана) ва зот каби сўзлар катта ҳарф билан ёзилмайди. Фақат Аллоҳ таолога нисбатан ишлатилганда катта ҳарф билан ёзилади. Масалан, У Зот...

Шунингдек, сифатлар ҳам барча ўринларда кичик ҳарф билан ёзилади. Масалан, юқорида келган таоло сўзи каби.

#имло
  • 👍 17
  • ❤ 12
  • 🔥 5
Post #58 1.43K
Сунъий идрок матн ёзяпти, расм тайёрлаб беряпти, видео ишлаяпти ва ҳоказо. Шундоқ ҳам интернет, ижтимоий тармоқ оммалашиши сабабли кўпайган маълумотлар энди каррасига кўпаймоқда.

Энди одамларнинг эътиборини, пулини сунъий идрок ишлаган нарсалар билан жалб қилиш анча қийин бўлади деб ўйлайман. Шунинг учун энди табиийликка қайтилади, сунъий идрокда йўқ нарса — ҳиссиёт қадрланади.

#Мулоҳаза
  • 🔥 16
  • ❤ 14
  • 👍 9
  • 👏 3
Post #57 1.33K
"Эрингиз" деб ёзиш/гапириш бироз қўпол эшитилади. Унинг ўрнига турмуш ўртоғингиз, жуфтингиз, оила раҳбари каби сўзлардан фойланган афзал.

#таҳрир #ёзиш
  • 👍 26
  • 💯 20
  • ❤ 9
  • 🔥 3
  • 🕊 1
Post #56 1.21K
Егани олдида, емагани кетида

✅ ортида

#таҳрир #ёзиш
  • 🔥 12
  • 👍 7
  • 👏 4
  • 💯 3
  • ❤ 2
  • 😁 1
Post #55 1.38K

This post (sticker, poll or similar) has no web preview. Open in Telegram

  • 👍 4
  • ❤ 1
Post #54 4.33K
Мана шу китобда ишлатилган диний атамаларга имло луғатга қарагандек фойдаланиш мумкин. Хусусан, сийратга алоқадор жой номлари, исмлар борасида алоҳида изланганман.
  • 👍 19
  • ❤ 1
  • 🤝 1
Post #53 2.26K
Qalam ahli Ижтимоий тармоқда ёзар экансиз, трендлар, кун мавзуларига аралашаман, ўзимни танитиб оламан ёки қайсидир маҳсулотимни реклама қиламан деб фақат эргашувчига айланиб қолманг. Ўрни келганда қўшилинг, фойдаланинг, аммо ҳар бир диққат марказидаги мавзуга аралашавериш…
Ҳайпга берилсангиз, кўп қийналмай, қисқа фурсатда мақсадсиз ва савиясиз аудитория йиғиб, ўзингиз “бетайин”, “масхарабоз” номини олишингиз мумкин.
  • 👍 6
  • 😁 4
Post #52 1.74K
Ижтимоий тармоқда ёзар экансиз, трендлар, кун мавзуларига аралашаман, ўзимни танитиб оламан ёки қайсидир маҳсулотимни реклама қиламан деб фақат эргашувчига айланиб қолманг.

Ўрни келганда қўшилинг, фойдаланинг, аммо ҳар бир диққат марказидаги мавзуга аралашавериш орқали савиянгизни тушириб юборманг.

Имкон қадар эргаштирувчи бўлишга интилинг. Бошқаларга эргашиб савия тушишига эмас, бошқаларни эргаштириб, оммавий савияни оширишга ҳаракат қилинг.

Охирги гап китоб ёзувчиларга ҳам тегишли.
  • 👍 16
Post #51 1.36K
Бадиий асар ёзишда матнга жон киритадиган, китобхонни воқеалар ичига олиб кирадиган бир муҳим жиҳат бор. Бу адабиётшуносликда «Айтма, кўрсат» (Show, don't tell) деб аталадиган олтин қоида. Бу шундай усулки, унда сиз ўқувчининг оғзига тайёр луқмани солмайсиз, хулосани қўлига тутқазмайсиз. Ҳолатларни, характерни, воқеликни шундай чизасизки, китобхон уни ўзи кўради, ўзи ҳис қилади. Келинг, бу усулни асарларимизда қандай қўллашни жонли мисолларда кўриб чиқамиз:

1. Туйғуларни номламанг, уларни чизинг. Қаҳрамоннинг ички кечинмасини шунчаки «у хафа бўлди», «қўрқиб кетди», «асабийлашди» деб номлаш энг осон ва энг жўн йўл. Сиз осонини изламанг. Ўша туйғу қаҳрамоннинг танасида, нигоҳида, нафас олишида қандай акс этаётганини кўрсатинг.

- Айтиш: «Аброр жуда асабийлашаётган эди.»
- Кўрсатиш: «Аброр чўнтагидаги калитни тинмай айлантирар, бармоқлари билан стол четини урарди. Пешонасидан сизиб чиққан совуқ тер кўзига тушгандагина тўхтади».

2. Сифатлашдан қочинг. Бир уйнинг ёки инсоннинг ҳолатини қуруқ сифатлар билан таърифлаш матнни ўлик ҳолатга келтиради. Ўқувчининг тасаввури ишлаши учун битта бўлса ҳам «гапирадиган» детални топиб бера билиш керак.

- Айтиш: «У жуда қашшоқ яшарди, уйи эски эди».
- Кўрсатиш: «Хона тўридаги жавоннинг бир эшиги қийшайиб осилиб турарди. Уч кундан бери ёнаётган бир парча шам эса бурчакдаги синиқ пиёла устига ёпишиб қолганди».

3. Диалогларни ҳаракат билан жонлантиринг. Қаҳрамонларингиз худди саҳнада ҳаракатсиз тургандек шунчаки гаплашмасин. Улар гапираётганда нима биландир банд бўлсин, кўзини олиб қочсин, қўллари титрасин. Мана шу майда ҳаракатлар суҳбатнинг асл вазнини белгилайди.

- Айтиш: «— Мен сени бошқа кўришни хоҳламайман, — деди Нигора жаҳл билан».
- Кўрсатиш: «— Мен сени бошқа кўришни хоҳламайман... — Нигора кўзидаги ёшни кўрсатмаслик учун тескари ўгирилди-да, эшикни қаттиқ ёпиб чиқиб кетди».

Машқ:

Ёзган қораламангизни қайта ўқишда ҳис-туйғу ва ҳолатни англатувчи қуруқ сўзларни чизиб чиқинг. Кейин уларни бутунлай ўчириб, ўрнига ўша ҳолатни ифодаловчи ҳаракат ёки деталлар жойланг. Китобхонга тайёр хулоса эмас, жонли манзара керак. У асар қаҳрамонлари билан бирга яшашни истайди.

Ижодий изланишлардан чарчаманг, қаламингиз ўткир бўлсин!
  • 👍 15
  • ❤ 3
  • 🔥 2
  • 👎 1
Post #50 925
Таржима китоблар ҳам яхши, фақат бизга мос бўлишига эътибор қилиш керак. Баъзан ажойиб топилма китоблар бўлади, уларни таржима қилмаслик маҳрумликдек туюлади. Ана шундай китобларни таржима қилиш керак.

Баъзан китоб йўғида, иш бўлиши учун нашриёт китоб таржима қилдиради. Бунда ҳам имкон қадар китоб бизга муносиб эканига, таржима қилишга арзигулик сабаблар борлигига эътибор қилиш керак.

Баъзилар фақат таржимон бўлади, ёза олмайди, уларга ҳам иш керак…

Энг афзали мана шу муҳитда яшаб, шу одамларнинг тилини, қалбини, эҳтиёжини билиб китоб ёзиш деб ўйлайман. Шунинг учун ўз тилимизда ёзадиган ижодкорларни қўллаб-қувватлашни, янги муаллифлар кашф қилишни истаймиз!
  • 👍 16
  • 🔥 2
  • ❤ 1
Post #49
Qalam ahli pinned «Ижодга доир саволларингиз бўлса, марҳамат. Жиддий мавзуларга алоҳида пост шаклида жавоб қиламан, иншааллоҳ.»
Post #48 1.19K
Ижодга доир саволларингиз бўлса, марҳамат. Жиддий мавзуларга алоҳида пост шаклида жавоб қиламан, иншааллоҳ.
  • 👍 1
Post #47 1.46K
Тахминан, 6-7 йил муқаддам Google Translate’га таржима қилинган китоблар Ўзбекистон китоб бозорига кириб келди. Ҳатто бир киши каминага шундай китобни биргаликда чоп қилдиришни таклиф қилганди. Аммо мен бундай китобларни кўрсам, сотувчиларни огоҳлантираман, сотмасликка чақираман.

Бугун эса навбат сунъий интеллектга келди. Ҳозирча бундан фойдаланганини очиқ айтишга андиша қилишяпти, лекин жараён тўхтамайди. Тез орада китоблар муқовасида «Бу китобни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланилмаган» ёки аксинча, «Сунъий интеллект ёрдамида ёзилди» деган ёзувлар пайдо бўлади.

Очиғи, ҳозир ҳам бизга чоп этиш учун соф сунъий интеллект маҳсули бўлган қўлёзмаларни олиб келишяпти. Қабул қилмаяпмиз. Китоб ёзишда СИдан ёрдамчи сифатида фойдаланиш мумкиндир, лекин уни тўлиқ машинага ёздириб, китоб деб сотиш ўқувчига нисбатан ҳурматсизлик деб биламан.
  • 👍 18
  • 🔥 7
  • ⚡ 4
  • 🥰 1
Post #46 864
Ўзингиздаги матн билан ишлаш қобилияти(таҳрир/тасҳиҳ, ёзиш)ни ривожлантириш омилларидан бири қаерда бўлса ҳам ёзганингизда тўғри, ўйлаб ёзиш ва кўча-кўйда учраган ҳар бир матнни ўқиб, таҳлил қилишдир.

Янги ёзувчилар сунъий идрокдан фойдаланмаслиги керак.
  • 👍 23
  • ❤ 1
Post #45 1.15K
Телеграм канали бор ёки энди очмоқчи бўлганларга тавсиялар:

1. Ўзингиз яхши билган мавзуда канал юритинг. Иложи бўлса, мутахассислигингиз бўйича.
2. Шахсий блог ҳам яхши, лекин уни ривожлантириш, обуначиларини кўпайтириш қийинроқ. Бунинг учун шахс сифатида кўпроқ танилиш керак.
3. Канал ҳаволаси қисқа бўлгани яхши, иложи бўлса, бир ёки иккита сўздан иборат бўлсин. Шунингдек, ўша номга ўхшаш номларни ҳам банд қилиб қўйишга ҳаракат қилинг.
4. Каналингизга одамларни жалб қилиш учун таниш-билишларга «Тавсия қилиб беринг» деб айтмаганингиз яхши. Улар ҳам битталаб одам йиққан, илтимосингиздан оғриниши мумкин. Қолаверса, 5-10 киши тавсия қилиб бергани билан канал ривожланиб кетмайди. Катта аудиторияга эга бўлиш учун катта каналларга реклама бериш керак. Бу пулга бўлади, албатта.
5. Реклама алишиш яхши таклиф эмас. Бунда кўп обуначи жалб қилиш қийин. Чунки одатда обуначилар сони ўзингизнинг каналингиз обуначилари сонига тенг бўлган кишилар билан реклама алишасиз, кўпроқ обуначи жалб қилиш учун ўз каналингиздан ўнлаб, юзлаб баробар кўп обуначиси бўлган каналларга реклама бериш керак.
6. Оз бўлса ҳам давомий пост қўйиб боринг, узилиб қолишлар обуначиларни йўқотишга сабаб бўлиши мумкин.
7. Ҳа, айтганча, контактингиздаги кишиларни каналга мажбуран қўшиб қўйиш ечим эмас – 200 та одам қўша оласиз, холос. Улар ҳам ҳурматингиздан ўтириши мумкин, кўпчилиги каналингизни овозсиз қилиб, келган хабарларни очмайди. Зўр ёзиш керак, фойдали нарса тақдим қилиш керак, шунда нотаниш кишилар ҳам ўзи истаб обуна бўлади ва мунтазам кузатади.
  • 👍 20
  • ❤ 3
  • 👏 2
Post #44 839
Badiiy kitob yozuchilar uchun mulohazam:

Asarning har bir ishtirokchisi kim bo'lishidan qat'iy nazar yozuvchi xolis bo'lmog'i, uning o'rniga o'zini qo'yib ko'rishi lozim. U xuddi sharhlovchi kabi — uning tomoni bo'lmaydi. Xulosa o'quvchining o'zida qolishi kerak.
  • ❤ 8
  • 👍 7
  • 💯 1
Post #43 943

This post (sticker, poll or similar) has no web preview. Open in Telegram

  • ❤ 6
  • 🔥 3
  • 👍 2
  • 🥰 1
Older posts →

About this channel

How can I read @qalamahli without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Qalam ahli: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Qalam ahli have?
Qalam ahli (@qalamahli) has 685 subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Qalam ahli know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →