Марко Рубио Самарқандга 200 дан ортиқ бизнес вакили билан келади
АҚШ Давлат департаменти Марко Рубионинг Самарқандга ташрифи бўйича янги тафсилотларни эълон қилди. Давлат котибининг 17–22 октябрга мўлжалланган сафари Самарқанддан бошланади.
Рубио 200 дан ортиқ америкалик бизнес вакилидан иборат йирик тижорий делегацияга бошчилик қилади. Аввалроқ Самарқандга АҚШнинг 100 дан зиёд компанияси вакиллари келиши маълум қилинган эди.
Самарқандда C5+1 вазирлар учрашуви бўлиб ўтади. Рубио Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг юқори мартабали расмийлари билан ҳам икки томонлама учрашувлар ўтказади.
АҚШ Давлат департаменти ушбу тарихий ташриф Америка ва Марказий Осиё ўртасидаги тижорий ҳамкорликнинг янги даврини бошлаб беришини таъкидламоқда.
@pressuzb
Post #7698
7.89K
