IT Park Uzbekistan Осиё–Тинч океани минтақасида йилнинг энг яхши билимлар зонаси деб эътироф этилди
IT Park Uzbekistan халқаро миқёсда яна бир муҳим эътирофга сазовор бўлди. У Financial Times Group таркибига кирувчи fDi Intelligence томонидан ўтказилган Global Free Zones of the Year Awards 2026 мукофотида “Йилнинг энг яхши билимлар зонаси — Осиё–Тинч океани минтақаси” номинацияси ғолиби деб топилди.
Мукофот IT Park’нинг технологик экотизимни ривожлантириш, халқаро компания ва инвестицияларни жалб этиш, малакали кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда рақамли хизматлар экспортини кенгайтириш борасидаги натижаларини эътироф этади.
Эътиборлиси, Ўзбекистон IT соҳасида энди нафақат Марказий Осиё доирасида, балки Осиё–Тинч океани каби улкан ва юқори рақобатли минтақада ҳам алоҳида эътироф этилмоқда.
@pressuzb
Post #7721
6.96K
