Она тилининг ўрни оиладан бошланади
21 октябрь — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун. Бу йил ушбу муҳим санага 37 йил тўлмоқда.
Она тили миллатнинг тарихи, маданияти ва маънавий меросини авлоддан авлодга етказиб берувчи муҳим воситадир. Уни билиш ва унга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, айниқса, ёш авлод тарбиясида муҳим аҳамиятга эга.
Маънавият ва маърифат маркази ушбу мавзуга бағишланган янги видеоролик тайёрлади. Унда она тилининг инсон ва оила ҳаётидаги ўрни оддий ва ҳаётий воқеа орқали ёритилган.
Бугун хорижий тилларни ўрганиш учун имкониятлар кенгаймоқда. Шу билан бирга, фарзандларнинг ўз она тилини пухта билиши, унда эркин сўзлаша олиши ва миллий қадриятларни англаб улғайиши ҳам муҳим.
Муҳими, ўзбек тили келажак авлод учун ҳам она тили сифатида ўз ўрнини сақлаб қолиши керак.
@pressuzb
Post #7650
5.68K