Ўзбекистон уруғларини МДҲ бозорига етказиб бериш кенгайтирилади
Туркманистонда ўтаётган МДҲ давлатларининг уруғчилик бўйича йиғилишида 2027–2028 йилларда қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатларини давлатлараро етказиб бериш бўйича аниқ амалий механизмлар келишиб олинди.
Шунингдек, селекция навлари ва дурагайлари, доривор ўсимликлар, мева-резавор экинлар ҳамда узум уруғларини давлатлар ўртасида етказиб беришни назарда тутувчи янги битим лойиҳаси маъқулланди.
Ўзбекистон делегациясига Президент маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев бошчилик қилмоқда. Икки томонлама учрашувларда Ўзбекистоннинг уруғчилик соҳасидаги салоҳиятини ошириш, халқаро стандартларни жорий этиш ҳамда “Uzbek Seeds” миллий бренди остида маҳаллий уруғлик материаллари экспортини кенгайтириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида Шуҳрат Ғаниевга аграр соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун фахрий ёрлиқ топширилди.
@pressuzb
Post #7647
5.39K


