Келгуси йилдан корхоналар ўз талабига мос номзодни танлаб, уни ўқитиш учун олийгоҳга буюртма беради. Номзод тестсиз, суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади ва таълим билан бир вақтда корхонада ишлайди.
Бунда давлат ҳам талабани, ҳам иш берувчини қўллаб-қувватлайди:
🔵корхона талабага қанча ойлик тўласа, унинг ярмини давлат қоплаб беради;
🔵талабага корхонадан бириктирилган устозга олийгоҳ томонидан педагог ойлигига тенг миқдорда қўшимча ҳақ тўланади;
🔵корхона олийгоҳ ёки яшаш жойидан узоқ бўлса, талабанинг ижара харажати 100 фоиз компенсация қилинади;
🔵ҳам ўқишда, ҳам ишда яхши натижа кўрсатган талабалар иккинчи курсдан давлат гранти асосида ўқишни давом эттиради.
“Агар бундай қилмасак, замонга муносиб кадр тайёрлай олмаймиз. Олийгоҳни тугатган одам албатта ишли бўлиши керак”, — деди Президент.
@pressuzb