Давлат банкларида бир нафардан бошқарув раиси ўринбосарини ишдан бўшатиш давом этмоқда
“Алоқабанк” АТ бошқаруви раиси ўринбосари Холмурадов Акмал Толмасович ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилди. Унинг банк бошқаруви аъзоси сифатидаги ваколатлари ҳам муддатидан олдин тугатилди.
Холмурадов банкда ҳудудий дастурлар ва маҳаллабай ишлаш тизимини мувофиқлаштириш департаменти фаолиятини бошқариш ва назорат қилишга масъул бўлган.
Қайд этилишича, “Алоқабанк”даги ушбу қарор ҳам бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг 16 сентябрдаги кўрсатмаси ва Марказий банкнинг 4 сентябрдаги хати ортидан қабул қилинган. “Туронбанк”даги кадрлар ўзгаришида ҳам айни шу ҳужжатлар асос қилиб кўрсатилган эди.
@pressuzb
Post #7614
6.19K