Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ ҳукуматининг йирик молиявий ривожланиш институтлари раҳбарлари билан учрашди
Давлат раҳбари 6 ноябрь куни Вашингтондаги амалий ташрифи доирасида АҚШнинг етакчи молиявий ташкилотлари — Экспорт-импорт банки (Эксимбанк) раҳбари Жон Йованович ва Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош директори Бен Блэк билан учрашувлар ўтказди.
Мулоқотлар чоғида энергетика, муҳим минерал ресурслар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, молия ва ахборот технологиялари соҳаларидаги йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида Халқаро молиявий тараққиёт корпорациясининг минтақавий офисини очиш масаласи ҳам кўриб чиқилган.
@pressuzb
Post #5266
7.56K



