TGViewer
Pressuzb Pressuzb @pressuzb · 25.6K subscribers
Post #7682 6.9K
“ЎЗ” — Ўзбекистоннинг янги тараққиёт фалсафаси

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда “ЎЗ” деган янги тараққиёт фалсафасини илгари сурди. “ЎЗ” — Ўзбекистон. Ўзгариш. Ўзлик. Масъулият.

Бу шунчаки тўртта сўзнинг бирлашмаси эмас. Унинг замирида жуда кучли ғоя бор: Ўзбекистонда яшаётган, ишлаётган, сармоя киритаётган ва келажак қураётган ҳар бир инсон мамлакатдаги ўзгаришларга дахлдор.

Чунки “ўз” деган сўз халқимиз тафаккурида алоҳида маънога эга. Ўз уйингга бефарқ бўлмайсан. Ўз ерингни ташлаб қўймайсан. Ўз юртинг тақдирига четдан қараб турмайсан. “Ўз” дегани — дахлдорлик. Дахлдорлик эса масъулиятни англатади.

Янги фалсафа шу тушунчани иқтисодиётга олиб киряпти: ким Ўзбекистонга сармоя киритса, янги технология олиб келса, иш ўрни яратса, шу юрт тараққиётига ҳисса қўшса — у умумий ўзгаришнинг бир қисми. Бу ерда унинг қаердан келгани эмас, Ўзбекистон учун қандай қиймат яратаётгани муҳим.

Шунинг учун “ЎЗ” — фақат “ўзимизники” дегани эмас. “ЎЗ” — Ўзбекистондаги ўзгаришни ўзгаришим, унинг ютуғини ютуғим, келажагини келажагим деб билиш фалсафаси.

Янги Тошкент эса бу ғоянинг энг катта амалий ифодаларидан бирига айланмоқда: дунёга очиқ, замонавий ва рақобатбардош, айни пайтда ўзлигини йўқотмаган янги Ўзбекистон.

@pressuzb
More from @pressuzb
  1. Oct 12, 2026Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шухрат Гайратджанович Халмухамедов мудофаа вазири лавози…
  2. Oct 12, 2026❗️Зайнилобиддин Низомиддинов Сирдарё вилоятига ҳоким бўлиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тў…
  3. Oct 12, 2026“Таълимга бекорга энг ишонган кадримни олиб келмадим” — Шавкат Мирзиёев нега Эркинжон Турд…
  4. Oct 12, 2026“Капиталнинг, илғор ғоянинг ва ҳалол меҳнатнинг миллати йўқ!” — Шавкат Мирзиёев Президент…
  5. Oct 12, 2026“Ҳар бир элчи бир ойда битта инвестор олиб келмагунча кабинетда ўтирмайди” — Президент Пре…
  6. Oct 12, 2026“Тошкент туризм маскани бўлади” — Президент Ўзбекистон 20 млн турист жалб қилишни мақсад қ…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →