Туркияга ташриф чоғида Саида Мирзиёева мамлакат Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан учрашди. Шундан сўнг, "Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстона муносабатларнинг муҳим қирраларидан бири" бўлган таълим соҳасини ўрганиш мақсадида Нажмиддин Билол Эрдўғон билан Ибн Халдун университети ва “Yenidog‘u” мактабидаги жараёнлар билан танишди.
Ташриф доирасида “Baykar” мудофаа мажмуасида ҳам бўлган делегация раҳбари "бундай ютуқлар замирида кўп йиллик илмий изланишлар" турганини қайд этиб, тез орада Ўзбекистонда ҳам шундай мудофаа технологиялари яратилиши кутилаётганини маълум қилди.
@platformauzb
Post #18611
7.15K