TGViewer
Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi @otabek_usmanov · 4.51K subscribers
Post #1663 52
Рақобат қўмитаси томонидан Наманган, Самарқанд ва Навоийдаги тиббиёт муассасаларида фуқаролардан 200 млн сўмдан ортиқ асоссиз маблағ олингани аниқланиб, қайтарилиши белгиланди

🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан аҳолига кўрсатилаётган пуллик тиббий хизматлар нархларининг шакллантирилиши бўйича тегишли қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳудудлар кесимида мисоллар:

✅ Наманган вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ўтказилган ўрганишда, муассаса томонидан 2026 йилнинг февраль, март ва апрель ойларида УЗИ аппарати орқали кўрсатилган хизматлар бўйича жами 416 нафар истеъмолчидан навбатдаги қиёслов кўригидан ўтказилмаган ҳолда 34,3 млн сўм маблағ асоссиз олинганлиги аниқланди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасида Товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳақ тўлаш нақд пулли ёки нақд пулсиз шаклда амалга оширилиши мумкин. Сотувчининг (ижрочининг) ҳақ тўлаш шаклига қараб товарнинг айни бир маркаси (модели, артикули), шунингдек бир хил ҳажмдаги ва сифатдаги ишлар, хизматлар учун ҳар хил нархлар (тарифлар) белгилаши, шу жумладан уларни сунъий равишда ошириши ёки пасайтириши тақиқланади. Товарлар (ишлар, хизматлар) учун нақд пулсиз шаклда ҳақ тўланганда, истеъмолчиларга рағбатлантиришлар берилиши мумкинлиги белгилаб берилган.


✅ Самарқанд вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан Каттақўрғон туман соғлиқни сақлаш бўлимида ўтказилган ўрганишлар давомида муассаса томонидан 2024–2025 йиллар давомида белгиланган тартибларга риоя этмаган ҳолда нархларни ошириб белгилаш натижасида беморларга кўрсатилган пуллик тиббий хизматлар бўйича 55,7 млн сўмга яқин ортиқча маблағ олинганлиги аниқланди.
 
✅ Навоий вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиалида ўтказилган ўрганишлар давомида муассаса томонидан 2023–2025 йиллар давомида белгиланган талабларга риоя этмаган ҳолда нархларни ошириб белгилаш натижасида беморларга кўрсатилган пуллик тиббий хизматларда 35 млн сўмга яқин ортиқча маблағ олинганлиги аниқланди.
 
✅ Юқоридагиларга кўра, Наманган, Самарқанд ва Навоий вилояти ҳудудий бошқармалари Махсус комиссиялари томонидан қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан мазкур учта тиббиёт муассасаларига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

✈️ Шунингдек, тарифларни амалдаги тартиб ва талаблар асосида қайта шакллантириш ҳамда нархларни мақбуллаштириш, 125 млн сўмга яқин маблағни истеъмолчиларга қайтариш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
More from @otabek_usmanov
  1. Sep 28, 2026Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар марказининг бошланғич нархи 14 млрд бўлган т…
  2. Sep 26, 2026👍👍👍👍👍👍 | 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🇺🇿 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести. FACEBOOK|TELEGR…
  3. Sep 25, 20264 МЛРД СЎМДАН ОРТИҚ ҚИЙМАТДАГИ БИРЖА САВДОЛАРИДА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНИБ, ТЕГИШЛИ…
  4. Sep 24, 2026Рақобат қўмитаси томонидан республика бўйлаб савдо ва коммунал соҳаларида истеъмолчилардан…
  5. Sep 23, 2026#международный_тренинг 🇺🇿🇩🇪 В настоящее время начал свою работу международный тренинг…
  6. Sep 23, 2026🔴 #халқаро_тренинг 🇺🇿 🇩🇪 Айни дамда Рақобат қўмитаси томонидан German Sparkassenstift…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →