⚠️⚠️ 13 ёшли қиз эгизак фарзандли бўлди 😳
Грузиянинг Марнеули шаҳрида 13 ёшли Озарбайжон фуқароси эгизак фарзандли бўлган. Бунинг ортидан мамлакат Ички ишлар вазирлиги тергов бошлаган. Воқеа ҳақида дастлаб ҳуқуқ фаоли Самира Байрамова хабар берган. Унинг айтишича, чақалоқлардан бири кеча, 1 октябрь куни тунда вафот этган, иккинчи чақалоқнинг аҳволи эса оғир экани айтилган.
Клиника ҳодиса юзасидан зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилганини билдирган. Байрамованинг маълумотига кўра, қиз Озарбайжон фуқароси, унга уйланган эркак эса Грузия фуқароси бўлган.
Фаолнинг таъкидлашича, эркак қиздан анча катта. Ҳодиса Грузия Жиноят кодексининг 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш учун жавобгарликни назарда тутувчи 140-моддаси 1-қисми бўйича тергов қилинмоқда
🤝 @OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
