TGViewer
OPER UZ | Расмий канал OPER UZ | Расмий канал @oper_uz · 983K subscribers
Post #130622 88.3K
❗️Ҳилола Умарова эгаллаган «вазир ўринбосари — ректор» лавозими тугатилди

Президентнинг 2 октябрдаги қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидаги вазир ўринбосари ва Низомий университети ректорлигини бирлаштирган лавозим тугатилиши белгиланди. Бу лавозимда Ҳилола Умарова ишлаб келаётган эди.
Қарорга кўра, вазирлик ва Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига қарашли 17 та олийгоҳ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ўтказилади.

Педагог кадрлар тайёрлашга оид вазифалар ҳам шу вазирликка берилади.

Университетнинг номи ҳам ўзгаради. У энди Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети деб аталади.
Қарорнинг бу ҳақидаги  қисмида Умаровани шахсан ректорликдан озод қилиш ёки унинг ўрнига ким тайинланиши ҳақида маълумот йўқ.

Ҳужжатда у эгаллаган қўшма лавозим тугатилиши кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳилола Умарова 2022 йил декабридан 2025 йил июлигача Мактабгача ва мактаб таълими вазири бўлган. Кейин Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари этиб тайинланган. 2026 йил февралда эса вазир ўринбосари — Низомий университети ректори лавозимига ўтган эди.

🤝 @OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
  • 👍 309
  • 🤣 117
  • 🔥 102
  • 🤡 11
More from @oper_uz
  1. Oct 4, 2026#Тезкор ⚡️⛈️ Айни пайтда Самарқандда шамол бўлиб ёмғир ёмоқда экан 🤝 @OPER_UZ – ОПЕРАТИВ…
  2. Oct 4, 2026🐭💵 ТЕЗКОР ХАБАР! Долларларингизга хушёр бўлинг, Долларни тишлаб қочаётган сичқон воқеа ж…
  3. Oct 4, 2026Синфда ҳаммани шунақа қизлардан калтак еб юрадиган дўсти бўлган а 😂 Синфдошлар группасига…
  4. Oct 4, 2026🌪️ Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин Махсус комиссия ва Ўзгидромет ма…
  5. Oct 4, 2026🇳🇴 НОРВЕГИЯ | 🇩🇰 ДАНИЯ | 🇩🇪 ГЕРМАНИЯ 🇳🇴 НОРВЕГИЯДА ИШ 💶 Маош: 3200€ – 4500€ 🔨 Иш…
  6. Oct 4, 2026#Шунчаки_даҳшат Мана нимага Ўзбекистонда диабет, юрак қон томир касалликлари кундан кунга…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →