Қашқадарё вилояти Касби туманида 3 яшар қиз оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этгани ортидан оиладаги бошқа вояга етмаган бола хавфсизлигини таъминлаш мақсадида яқин қариндошининг қарамоғига берилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа 26 сентябрь куни содир бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда прокуратура томонидан тергов олиб борилмоқда.🤝 @OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
Боланинг хавфсизлиги ва ҳуқуқлари назоратга олинган. Унга психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилмоқда ҳамда таълимини узлуксиз давом эттириши таъминланмоқда.
