🔺НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ УЙҒУНЛИГИ — ЕТУК МУТАХАССИС ТАЙЁРЛАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
🔺 Бугунги кунда таълим сифатини ошириш, назарий билимларни амалий кўникмалар билан уйғунлаштириш ва замон талабларига жавоб берадиган, рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Зеро, мутахассиснинг салоҳияти нафақат эгаллаган билими, балки уни амалиётда тўғри қўллай олиши, мустақил қарор қабул қилиши ва касбий вазифаларга масъулият билан ёндашишида ҳам намоён бўлади.
🔺Шу нуқтаи назардан, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида битирувчи курс талабаларининг назарий билимларини амалиёт билан мустаҳкамлаш, касбий маҳоратини ошириш ва уларни мустақил фаолиятга тайёрлашга қаратилган дуал таълим жараёнига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
🔺Дуал таълим талабаларнинг ўқув жараёнида эгаллаган диний ва дунёвий билимларини бевосита касбий фаолият билан боғлаш, иш муҳитига мослашиш, тажрибали мутахассислар фаолиятини ўрганиш ҳамда келгусидаги хизмат вазифаларини пухта ўзлаштиришларида муҳим аҳамият касб этади.
🔻 Батафсил ўқиш учун...
📝 Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram









