#Мақола
🤲РОЗИЛИКСИЗ БАРАКА БЎЛМАС!
🤲 1-қисм. ОТА-ОНА ДУОСИ ВА УСТОЗ ҲАҚҚИ
Кўп кузатишлар, ҳаётий тажрибалар ва инсонлар тақдиридан чиқарган хулосам шуки, инсон ҳаётида шундай ҳақ-ҳуқуқлар борки, уларга беписанд қараш, уларни поймол қилиш ва ўзини ҳақдор санаб, бошқаларнинг кўнглини оғритиш охир-оқибат оғир пушаймонликларга сабаб бўлиши мумкин.
🔸Булар — ота-онага эҳтиром ва устозга ҳурматдир.
Баъзан ота-онасини ранжитган фарзандни, устозининг қадрини билмаган шогирдни учратамиз. Уларнинг айримлари дунёвий ютуқларга эришгандек кўринади: бири мансабга кўтарилади, бири бойлик орттиради, яна бири одамлар орасида обрў қозонади.
Аммо бир савол бор: инсон дунёга эришиш йўлида ўз инсонийлигини йўқотса, буни муваффақият деб аташ мумкинми?
🔸 Муваффақият фақат мол-дунё, мартаба ва обрў билан ўлчанмайди. Ҳалоллик, виждон хотиржамлиги, инсонларга яхшилик қилиш ва Аллоҳнинг амрларига мувофиқ яшаш ҳам ҳақиқий муваффақиятнинг муҳим мезонларидир.
🔻 Батафсил сайтимизда....
📝 Жаъфархон СУФИЕВ,
ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Post #49576
1.04K

- 💯 3
- 👍 2