TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.2K subscribers
Post #49372 695
#Янгиликлар
#Халқаро_симпозиум

🔺Имом Бухорий халқаро симпозиуми ўз ниҳоясига етди: Тошкент ислом институти делегациясининг Туркияга илмий сафари якунлари ҳақида

🔺9-11 октябр кунлари Туркиянинг Памуккале университетида бўлиб ўтган «Имом Бухорийнинг илмий мероси: анъанавий ва замонавий ёндашувлар» мавзусида ўтказилган халқаро симпозиум ўз ниҳоясига етди.
🔺Симпозиум якунида Памуккале университети ректори, профессор Маҳмуд Гунгўр анжуманни ташкил этишдаги ҳамкорлиги ва фаол иштироки учун Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуровга алоҳида миннатдорлик билдирди.

🔺Мулоқот чоғида икки таълим муассасаси ўртасида имзоланган англашув меморандуми доирасида икки томонлама ўқув, илмий-маърифий ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма конференция ва семинарлар ташкил этиш, шунингдек, ТИИ профессор-ўқитувчилари учун малака ошириш курсларини йўлга қўйиш, магистратура ва докторантура талабалари учун стажировкалар ташкил қилиш, талабалар алмашиш каби лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
 
🟦Умуман олганда, Тошкент ислом институти делегациясининг 2026 йил 5–11 октябрь кунлари Туркияга илмий сафари давомида қуйидаги натижаларга эришилди:
 
🔺 8 та расмий муассасавий ташриф ва музокаралар ўтказилди,  5 та англашув меморандуми имзоланди ёки янгиланди, 60 дан ортиқ хорижий олим ва тадқиқотчилар қатнашган халқаро симпозиумда Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар юзасидан 2 та илмий маъруза қилинди, Туркия, Марокаш, Иордания, Англия, Сурия, Нигерия, Қирғизистондан келган 15 нафар олим, раҳбар ва мутахассис билан мулоқотлар ўтказилиб, Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

 
📌 Мазкур хорижий олимлар, айниқса, Ўзбекистонга 2026 йилда ташриф буюрган иштирокчилар юртимизда буюк алломалар меросини тиклаш, илмий ўрганиш ва кенг тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ижобий фикрлар билдирдилар.
➡️ Бу эътирофлар Давлатимиз раҳбарининг ислом цивилизацияси меросини асраш ва халқаро илмий муомалага киритиш борасидаги саъй-ҳаракатларига халқаро илмий доираларда қизиқиш ва хайрихоҳлик мавжудлигини кўрсатади.

©️Тошкент ислом институти Матбуот хизмати

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
  • 👍 4
  • 👏 1
  • 🏆 1
More from @oliymahad
  1. Oct 12, 2026#Тайёрлов_курси 📝 Диққат: 14 октябрдан тайёрлов курслари дарслари бошланади! 📚 2026–2027…
  2. Oct 11, 2026#xabar #namangan #avtomobil 🚗 НАМАНГАН ВАКИЛЛИГИГА ЯНГИ ХИЗМАТ АВТОМОБИЛИ ТОПШИРИЛДИ 🎀🤝…
  3. Oct 11, 2026#xabar #namangan #avtomobil 🚗 НАМАНГАН ВАКИЛЛИГИГА ЯНГИ ХИЗМАТ АВТОМОБИЛИ ТОПШИРИЛДИ 🎀🤝…
  4. Oct 11, 2026#ҳафта_дайжести #янгиликлар 🗣 ҲАФТА ДАЙЖЕСТИ (11.10.2026) 🔺Имом Бухорий номидаги Тошкент…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →