TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.2K subscribers
Post #49355 1.33K
#xabar #namangan #avtomobil
🚗 НАМАНГАН ВАКИЛЛИГИГА ЯНГИ ХИЗМАТ АВТОМОБИЛИ ТОПШИРИЛДИ

🎀🤝 Бугун, 11 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан диний-маърифий соҳада самарали фаолият юритиб келаётган Наманган вилояти вакиллиги жамоасига замонавий «Leapmotor» русумли хизмат автомобили тантанали равишда топширилди.


💬 Маросимда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан диний-маърифий соҳани изчил ривожлантириш, миллий-диний қадриятларимизни равнақ топтириш ҳамда диний соҳа ходимлари самарали фаолият юритиши учун қулай шароитлар яратиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилаётганини эътироф этдилар.

✅ Ана шундай хайрли ишларнинг узвий давоми сифатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳудудий вакилликларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолият шароитларини янада яхшилаш ҳамда ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


🕌Жумладан, Наманган вакиллиги учун янги, барча қулайликларга эга бинолар ажратилиб, зарур маблағлар йўналтирилгани бунга ёрқин мисолдир. Мазкур эзгу саъй-ҳаракатларнинг давоми сифатида вилоят вакиллигига янги хизмат автомобили ҳам тақдим этилди.

💬 Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Наманган вилояти вакиллиги янги биносининг очилиш маросимида ҳудуддаги диний-маърифий фаолиятни янада жонлантириш ва хизмат кўламини кенгайтириш мақсадида янги хизмат автомобили ажратилишини маълум қилган эдилар.


💬 Топшириш жараёнида сенатор, “Нуроний” жамғармаси Наманган вилояти бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов, Диний идоранинг Молиявий таҳлил ва назорат бўлими бошлиғи Исломиддин домла Зуҳриддинов, Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Саматов, фахрийлар, нуронийлар ва диний соҳа ходимлари иштирок этди.

⏺ Бундай юксак эътибор ва ғамхўрлик соҳа ходимларининг масъулиятини янада ошириш, ҳудудий вакиллик фаолиятини замон талаблари асосида самарали ташкил этиш ҳамда жойлардаги диний-маърифий тарғибот ишлари сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.


🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ва савобли ишларга ҳисса қўшган барча мутасаддилардан рози бўлсин, ушбу эзгу ташаббусларни хайрли ва давомли қилсин!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
  • 👍 8
More from @oliymahad
  1. Oct 12, 2026#Тайёрлов_курси 📝 Диққат: 14 октябрдан тайёрлов курслари дарслари бошланади! 📚 2026–2027…
  2. Oct 12, 2026#Янгиликлар #Халқаро_симпозиум 🔺Имом Бухорий халқаро симпозиуми ўз ниҳоясига етди: Тошкен…
  3. Oct 11, 2026#xabar #namangan #avtomobil 🚗 НАМАНГАН ВАКИЛЛИГИГА ЯНГИ ХИЗМАТ АВТОМОБИЛИ ТОПШИРИЛДИ 🎀🤝…
  4. Oct 11, 2026#ҳафта_дайжести #янгиликлар 🗣 ҲАФТА ДАЙЖЕСТИ (11.10.2026) 🔺Имом Бухорий номидаги Тошкент…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →