"Албатта, Аллоҳнинг раҳмати яхшилик қилувчиларга яқиндир".
(Аъроф сураси, 56-оят).
Тафсир:
Биз «яхшилик қилувчи» деб ўгирган ибора ояти каримада «муҳсин» лафзи ила ифодаланган. «Муҳсин» – эҳсон қилувчи, демакдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан, эҳсон нима, деб сўралганда, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга худди Уни кўриб тургандек, агар сен кўрмасанг, У сени кўриб тургандек ибодат қилишингз, деганлар. Демак, Аллоҳнинг раҳмати шундай одамларга яқиндир.
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube📱Facebook📱Instagram
