TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.2K subscribers
Post #49292 1.43K
#Янгиликлар

🔺Дуал таълим: назарий билимдан амалий кўникмагача

🔺Тошкент ислом институтида битирувчи курс талабаларининг назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш, касбий маҳоратини ошириш ҳамда келгусидаги фаолиятига тайёрлаш мақсадида дуал таълим жараёни йўлга қўйилган.

🔺Жорий ўқув йили бошидан бошлаб талабаларни амалий фаолиятга жалб этиш, уларни тажрибали тарғиботчиларга бириктириш ҳамда амалиёт жараёнини самарали ташкил этиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
🟦Хусусан, талабаларга амалиёт давомида бажарилиши лозим бўлган вазифалар, тарғибот тадбирларида иштирок этиш тартиби ва амалиёт дафтарини юритиш қоидалари юзасидан тушунтиришлар берилди.

🔺Айни пайтда битирувчи курс талаба йигитлари 29 та масжидда, талаба қизлар эса 15 та маҳаллада амалий фаолият олиб бормоқда. Талабалар бириктирилган ҳудудларда маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш, аҳоли билан ишлаш ҳамда таълим жараёнида эгаллаган билимларини амалиётда қўллаш орқали зарур касбий кўникмаларини шакллантирмоқда.

🔺Дуал таълим жараёнида талабаларнинг амалий фаолиятини мувофиқлаштириш, амалиёт дафтарларининг мунтазам юритилишини таъминлаш ҳамда тарғиботчилар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


➡️Дуал таълим — назарий билимларни амалий тажриба билан бойитиш, малакали мутахассисларни тайёрлаш ва талабаларнинг келажакдаги касбий фаолиятига мустаҳкам замин яратишнинг муҳим босқичидир.

📝Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
  • 👍 4
More from @oliymahad
  1. Oct 14, 2026#Muslim_podcast 📱🗣ISHONCHSIZ XABARNI TARQATISH GUNOHMI❓ 🎙 Ekspert: Miftohiddin domla Ro…
  2. Oct 14, 2026#xabar #haj2027 #tayyorgarlik #muhokama 🕋 “ҲАЖ – 2027” МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ МУҲОК…
  3. Oct 14, 2026#Янгиликлар #Бинар_дарс 🔺Ақидавий фирқалар ва фиқҳий мазҳаблар тарихи: бинар дарсда илмий…
  4. Oct 14, 2026#Ат_Танал 📣 17 октябрь куни навбатдаги имтиҳон 💬 Тошкент ислом институтида “Ат-Танал ал-…
  5. Oct 14, 2026#Ochiq_dars 🗣O'zbekiston Respublikasida vijdon erkinligining milliy-huquqiy asoslari: Tos…
  6. Oct 14, 2026#Янгиликлар #Газета ПАРИЖДА ЯНГРАГАН УЧИНЧИ РЕНЕССАНС САДОСИ Бундай тақдимотлар орқали жаҳ…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →