TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.3K subscribers
Post #49154 1.22K
#Янгиликлар

🔺ТИИ ва Туркия ISAM маркази ўртасида илмий ҳамкорликнинг янги йўналишлари белгиланди

🔺Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров ҳамда илмий ишлар ва фан бўйича маслаҳатчи Соатмурод Примов Туркиянинг энг йирик илмий-тадқиқот муассасаларидан бири — Туркия диёнат вақфи ҳузуридаги Ислом тадқиқотлари марказига (ISAM) ташриф буюрди.

🔺Мазкур нуфузли марказ 1983 йилдан буён ислом дини тарихи, маданияти ва цивилизациясини чуқур илмий асосда тадқиқ этиб келади. Ташриф доирасида ТИИ вакиллари ISAM директори, профессор Муртазо Бедир билан учрашиб, марказнинг бой илмий салоҳияти ва фаолияти билан яқиндан танишишди.

🟦 Ноёб хазина ва бой илмий мерос
Мулоқот чоғида ISAM қошидаги Ижтимоий фанлар бўйича энг йирик кутубхона фаолияти алоҳида эътироф этилди. Бугунги кунда мазкур маскан фондида инглиз, араб ва турк тилларидаги 500 мингдан ортиқ ноёб китоблар жамланган бўлиб, барча манбалар тўлиқ электрон каталоглаштирилган. Шунингдек, кутубхонанинг энг қадрли хазинаси ҳисобланган Усмонийлар даврига оид 500 йиллик 100 жилдлик маҳкама қайдлари лотин алифбосига ўгирилиб, тадқиқотчилар учун махсус платформага жойлаштирилгани юқори баҳоланди.

🟦Ислом энциклопедиясининг янги нашри ва Ўзбекистон мавзуси
Ташрифнинг энг муҳим босқичларидан бири ISAMнинг 33 йиллик машаққатли меҳнат натижаси бўлган 46 жилдли ва 17,5 минг мақолани ўз ичига олган машҳур «Ислом энциклопедияси» лойиҳасига бағишланди. Учрашувда ушбу фундаментал асарнинг 2-нашри устида иш бошлангани, мақолалар сонини 105 мингтага етказиш режалаштирилгани маълум қилинди.

🔺 Қувонарлиси, энциклопедиянинг янги нашрига Ўзбекистонга оид муҳим тарихий ва илмий маълумотлар, жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, муфтийлар — Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон, Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг бой илмий мероси, шунингдек, Тошкент ислом институти фаолиятига бағишланган махсус мақолаларни киритиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

🔺ISAM мумтоз манбаларни таҳқиқ ва нашр этиш соҳасида ҳам муҳим илмий марказлардан бири ҳисобланади. Марказда, хусусан, Ҳанафий мазҳаби ва Мотуридия таълимотига оид ҳали нашр этилмаган асарлар, шунингдек, Салжуқийлар ва Усмонийлар даврига оид калом, тасаввуф ва фалсафа манбалари тадқиқ қилиниб, илмий муомалага киритилмоқда.

🔺 Ташриф доирасида ёш тадқиқотчиларни тайёрлашга қаратилган таълим дастурлари билан ҳам танишилди. Хусусан, бакалавр ва магистрлар учун манбалар билан ишлаш методикасига бағишланган 3–5 ҳафталик ўқув дастурлари ҳамда махсус тадқиқот курслари йўлга қўйилган.

🟦Истиқболли режалар ва ўзаро ҳамкорлик
Мулоқот давомида томонлар қуйидаги муҳим йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришдилар:

🔸 ТИИ ўқитувчиларининг ISAM базасида ташкил этиладиган махсус ёзги курсларда малака ошириши;
🔸Ўзбекистонлик тадқиқотчилар учун марказнинг бой кутубхонаси ва ётоқхона имкониятларидан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш;
🔸Ҳанафий мазҳаби ва Мотуридия таълимотига оид ҳали нашр этилмаган ноёб қўлёзма матнларни биргаликда таҳқиқ қилиб, чоп этиш.


➡️Ушбу ташриф икки қардош мамлакат ўртасидаги илмий-маърифий алоқаларни янада мустаҳкамлаб, диний таълим ва илмий-тадқиқот соҳасидаги тажриба алмашинувни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.

✍️ТИИ Матбуот хизмати

📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!

📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
  • 👍 5
  • 🔥 1
More from @oliymahad
  1. Oct 8, 2026#Янгиликлар 🔺Тошкент ислом институти ва Истанбулдаги UMAD ўртасида алоқалар мустаҳкамланм…
  2. Oct 8, 2026#Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси 🔹 Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари фаолияти муҳокама қи…
  3. Oct 8, 2026#Янгиликлар 🔺Талабалар учун муносиб шароитлар яратиш — доимий эътиборда 🔺Тошкент ислом и…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →