TGViewer
Олий Маъҳад | Расмий Олий Маъҳад | Расмий @oliymahad · 14.3K subscribers
Post #49072 1.1K
#Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси

🗣 Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ва уларнинг моҳияти. Шукроналик фазилати

▫️Тошкент ислом институти қошидаги «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курсининг 76-давра тингловчилари учун «Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ва уларнинг моҳияти. Шукроналик фазилати» мавзусида маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди.

▪️ Унда Тошкент ислом институтининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ёқубжон домла Бухарбаев, "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси доценти Муҳаммадрасул домла Тошпулатов, «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курси бўлими бошлиғи Аҳмадхон қори Рашидов, бўлим устоз ва ходимлари Абдураҳмон Маҳкамов, Нурилло Сайдуллаев, Муҳаммадамин Боқижонов ҳамда курс тингловчилари иштирок этдилар.

💬 Суҳбат давомида устозлар мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг жамият маънавий ҳаётидаги аҳамияти ҳақида сўз юритди.

▫️Шунингдек, мавжуд имкониятларнинг қадрига етиш, илмни пухта эгаллаш, вақтдан унумли фойдаланиш ва берилган неъматларга шукр билан муносабатда бўлиш зарурлиги юзасидан тегишли маълумотлар берилди.


▫️Давра суҳбати якунида тингловчиларга яратилган имкониятларнинг қадрига етиш, вақтдан унумли фойдаланиш ҳамда ўқув жараёнида фаол иштирок этиш бўйича тавсиялар берилди.

😎 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!

😎 Youtube 😎 Facebook 😎 Instagram
  • 💯 2
More from @oliymahad
  1. Oct 7, 2026#ota_ona #farzand #mehr #yaxshilik #jannat ✅Шайх доктор Айман Рушдий Сувайднинг қалбга таъ…
  2. Oct 7, 2026#Янгиликлар 🔺ТИИ ва Истанбулдаги “Дорул махтутот” маркази қўлёзмаларни тадқиқ этиш бўйича…
  3. Oct 7, 2026#Видеолавҳа 📖 Устоз борлиги буюк неъмат 🎙Қудратуллоҳ домла Сидиқметов, Тошкент ислом инс…
  4. Oct 7, 2026#Мақола ☪️ ҚОЗИ БАЙЗОВИЙ КАЛОМ ИЛМИ БОБИДА ҲАМ ШУХРАТ ҚОЗОНГАН БУЮК СИЙМОЛАРДАН 🕌 Қози Ба…
  5. Oct 7, 2026#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ #диний_маърифий_ҳаёт 🗣 Диний таълим муассасалари талабалари дуал таълим…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →