🔺Ўтмиш сабоқлари: Хотира ва қадр туйғуси
🔺Тошкент ислом институтининг модуль таълим тизими талабалари «Ақоид ва фиқҳий фанлар» кафедраси ўқитувчиси А. Аллаберганов ҳамда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими куратори С. Арипов ҳамроҳлигида «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, қатағон қурбонлари хотирасини ёд этдилар.
🔺 Ўтмиш сабоқлари ва хотира «Шаҳидлар хотираси» хиёбони — ХХ асрда мустабид тузум даврида қатағонга учраган, ноҳақ жабр-зулм кўрган минглаб ватандошларимиз хотирасига бағишлаб барпо этилган муқаддас қадамжодир. Бу масканга келган ҳар бир инсон ўтмишнинг аянчли сабоқларини ҳис этиб, тинчлик, осойишталик ва озодлик каби неъматларнинг нақадар қадрли эканини теран англайди.
🔺 Талабаларнинг мазкур зиёрати тарихий воқеалардан сабоқ олиш, бугунги осуда ҳаётнинг қадрига етиш ҳамда шукроналик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
🔺 Бу каби маърифий ташрифлар ёш авлод қалбида тарихий хотира ва Ватан тақдирига дахлдорлик ҳиссини янада кучайтиради.
➡️ Батафсил ўқиш
✍️Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram


