🏆Фан олимпиадасининг саралаш босқичи ғолиблари аниқланди
🔺Республикадаги олий таълим муассасалари ўртасида ўтказиладиган фан олимпиадасининг 2026-2027-ўқув йили 1-саралаш босқичи якунланди.
🔺Араб ва инглиз тиллари бўйича ўтказилган саралашда тил билиш даражаси С1 дан юқори бўлган талабалар иштирок этиб, ўз билим ва кўникмаларини намойиш этишди. Талабаларнинг хорижий тил борасидаги билими тест, тинглаб тушуниш, ёзиш, оғзаки нутқ ва грамматик таҳлил йўналишлари бўйича ҳар томонлама синаб кўрилди. Синовлар якунига кўра институтнинг битирувчи курс талабалари илғорликни қўлдан бой бермади.
🔺Араб тили йўналиши бўйича:
1-ўрин — 4-курс талабаси Абдумуталов Абдулҳай Диллшод ўғли — 77.5 балл;
2-ўрин — 4-курс талабаси Мамиров Абдулазиз Абдулвохид ўғли — 76.7 балл;
3-ўрин — 4-курс талабаси Икромбек Илхомий Бахром ўғли — 76.5 балл.
🔺Инглиз тили йўналиши бўйича ғолиблик қуйидаги талабаларга насиб этди:
1-ўрин — 4-курс талабаси Нажмиддинов Мухаммадамин Қутбиддин ўғли — 87 балл;
2-ўрин — 3-курс талабаси Абдуқаҳҳорова Шарифахон Абдувохид қизи — 84 балл;
3-ўрин — 4-курс талабаси Илхомий Икромбек Баҳром ўғли— 83 балл.
🏆Барча ғолибларни қутлаймиз ва уларга Республика босқичида институтимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишни тилаймиз. Бундай олимпиадалар талабаларни чет тилларини пухта ўрганишга рағбатлантиради ҳамда энг иқтидорли ёшларни танлаб олишга хизмат қилади.
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
