30 йил олдинги Ўзбекистон
Машҳур Lonely Planet / Globe Trekker саёҳат кўрсатувининг 1995 йилда Ўзбекистонда суратга олинган архив кадрлари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.
Кадрларда британиялик саёҳатчи ва телебошловчи Иэн Райтнинг Ўзбекистон бўйлаб саёҳати акс этган. Ўша пайтда банкоматлар деярли учрамасди, хорижликлар эса саёҳат чекларини нақдлаштириш учун банк ва валюта айирбошлаш шохобчаларига мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Видеодаги энг қизиқ лавҳалардан бирида Райт “Ўзсаноатқурилишбанк”да саёҳат чекини нақдлаштиришга уринади. Тил билмаслик, ҳужжатбозлик ва ўша даврдаги банк тартиблари сабаб оддий операциянинг ўзи анча саргузаштга айланади.
Қизиғи, бу шунчаки шоу учун ўйлаб топилган саҳна эмас. Кадрларда ўша даврдаги чекловлар, ноқулайликлар ва хорижлик сайёҳлар дуч келган қийинчиликларни яққол кўриш мумкин.
30 йилдан ошиқ вақт аввал суратга олинган кадрлардаги Ўзбекистон билан бугунги Ўзбекистон ўртасидаги фарқ эса — ер билан осмонча. Бу — алоҳида катта тарих.
Бир авлод умрида мамлакат қанчалик ўзгариши мумкинлигини баъзан шундай архив видеолар яхшироқ кўрсатади.
@pressuzb
Post #5266
1.72K