ШУМЕРЛАР ҚОЛДИРГАН МЕРОС
Шумерлар (Sag gig ga - “қора бошли”) - Жанубий Месопотамиянинг қадимги аҳолиси ва тамаддун номи (эр.ав. 4000-1750 йй.).
Ер юзида тамаддуннинг пайдо бўлиши анъанавий равишда шумерлар билан боғланади.
XXI асрда инсоният фойдаланадиган кўплаб нарсалар ва тушунчалар шумерлар томонидан ўйлаб топилган ва яратилган.
10 ва 100 ўрнига 12 ва 60 дан фойдаланишга асосланган саноқ тизимини жорий қилдилар.
Улар йилни 12 ойга, ҳафтани 7 кунга, кунни 12 соатлик икки даврга - кун ва тунга, соатни 60 дақиқага, дақиқани 60 сонияга ажратдилар.
Улар илк ёзувни (миххат, клинопись) яратдилар.
Шумерлар илк қонунларни яратдилар.
Улар биринчи мактабларни яратдилар.
Ғилдиракни ихтиро қилдилар.
Тўфон ҳақидаги афсонани яратдилар.
Биринчи қаҳрамонлик эпоси – Гилгамеш ҳақида афсонани яратдилар.
Давлат бошқарув тизимини ўйлаб топдилар.
Биринчи бўлиб монументал иншоотлар барпо этдилар.
@quantum577
Post #8913
1.25K









