МОНТЕССОРИ УСУЛИ
Монтессори усули болани ўз-ўзини ривожлантиришига қаратилган.
Педагогнинг вазифаси болага ўз фаолиятини ташкил этишга, ўзига хослигини англаб етишга ёрдам беришдир.
1. Болалар уларни ўраб турган оламга қараб ўрганадилар.
2. Агар бола тез-тез танқид қилинса, у қоралашни ўрганади.
3. Агар болани тез-тез мақтасангиз, у баҳолашни ўрганади.
4. Агар бола билан самимий бўлсангиз, у адолатни ўрганади.
5. Агар бола тез-тез ҳақорат қилинса, у қўрқоқликни ўрганади.
6. Агар бола хавфсизлик ҳисси билан яшаса, у ишонишни ўрганади.
7. Агар бола тез-тез уялтирилса, у ўзини айбдор ҳис қилишни ўрганади.
Болада яхшиликни ривожлантиришга эътибор қаратинг - натижада ёмонликка ўрин қолмайди.
Сизга мурожаат қилган болани доимо тингланг ва унга жавоб беринг.
Фарзандингизга илгари ўзлаштирилмаган нарсаларни ўзлаштиришга ёрдам беринг - ғамхўрлик, вазминлик, сокинлик ва меҳр орқали.
Болага ўзингиздаги энг яхши нарсани таклиф қилинг.
@Andragogika_LLL
Post #8930
644
