🌟🌟🌟🌟🌟
#суғурта_саводхонлиги
🛡 5 та факт: суғурта қилдирувчининг 5 та ҳуқуқи
Суғурта шартномасини тузишда нафақат ўз мажбуриятларингизни, балки ҳуқуқларингизни ҳам билиш муҳим. Қонунчиликда назарда тутилган суғурта қилдирувчининг бешта ҳуқуқини кўриб чиқамиз.
1️⃣ Суғурта шартлари ҳақида маълумот олиш
Суғурта қоидаларида суғурта субъектлари ва объектлари, суғурта ҳодисалари ва таваккалчиликлари, суғурта пули, тариф ва мукофот миқдори, шартномани тузиш, бажариш ва бекор қилиш тартиби, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, зарар миқдорини аниқлаш усуллари, суғурта тўловини амалга ошириш тартиби ва муддатлари, шунингдек, суғурта тўловини рад этишнинг тўлиқ асослари ҳамда бошқа маълумотлар кўрсатилиши керак.
2️⃣ Ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиш
Суғурта қилдирувчи қонунчиликда назарда тутилган электрон каналлар (суғурталовчининг веб-сайти, мобил иловаси, электрон почта ва бошқа усуллар) орқали суғурталовчига ариза ва хабарномаларни, жумладан, шартномани тузиш, ўзгартириш ёки муддатидан олдин бекор қилиш, суғурта ҳодисаси юз бергани ва суғурта товонини тўлаш ҳақидаги мурожаатларни юбориши мумкин.
3️⃣ Суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта тўловини олиш
Агар шартномада назарда тутилган суғурта ҳодисаси юз берса, суғурталовчи белгиланган тартиб ва муддатларда суғурта товонини тўлаши шарт.
4️⃣ Суғурта ҳодисасини баҳолаш учун мутахассисларни жалб қилиш
Суғурта қилдирувчи суғурта объектини кўздан кечириш, суғурта ҳодисасининг ҳолатларини таҳлил қилиш, зарар миқдори ва суғурта тўлови суммасини аниқлаш учун аджастерга мурожаат қилиши мумкин. Аджастернинг хулосалари мустақил суғурта экспертизаси жараёнида қайта кўриб чиқилиши мумкин.
5️⃣ Шартнома доирасида ассистанс хизматларидан фойдаланиш
Агар шартномада ассистанс хизматлари назарда тутилган бўлса, ассистанс суғурта ҳодисалари ҳақидаги хабарларни сутка давомида, яъни 24/7 қабул қилишни ташкил этиши ва суғурта шартномаси доирасида суғурта қилдирувчига зарур ёрдам кўрсатиши шарт.
⚠️ Муҳим: аниқ ҳуқуқлар ва уларни амалга ошириш тартиби суғурта тури ҳамда шартнома шартларига боғлиқ. Шунинг учун шартнома тузишдан олдин суғурта қоидалари, суғурта таваккалчиликлари, истиснолар, тўлов муддатлари ва уни рад этиш асосларини диққат билан ўрганинг.
🔎 Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни.
Web | Facebook | Instagram | Youtube |Twitter | LinkedIn
Post #2702
591
- 👍 3
- ❤ 1