🌟🌟🌟🌟🌟
#капитал_бозори
#молиявий_саводхонлик
Инвестициялар портфелини диверсификация қилиш – инвестицияларни турли қимматли қоғозлар ва молиявий воситалар ўртасида тақсимлаш орқали бутун портфель натижаларининг битта инвестицияга боғлиқлигини камайтиришдир.
📊 Масалан, агар барча маблағлар қимматли қоғозларнинг бир турига киритилса ва уларнинг қиймати ёки даромадлилиги пасайса, инвестор сезиларли зарар кўриши мумкин. Агар инвестициялар турли молиявий воситалар ўртасида тақсимланган бўлса, улардан бирининг қиймати ёки даромадлилиги пасайиши бошқа молиявий воситаларнинг нархи ёки даромадлилиги сақланиб қолиши ёки ўсиши ҳисобига қопланиши мумкин.
🔹Қимматли қоғозлар ва молиявий воситаларнинг турли хиллари;
🔹турли эмитентлар;
🔹турли тармоқлар ва йўналишлар – инвестицияларни тақсимлаш рискларни бошқаришга ёрдам беради.
⚠️ Муҳим: диверсификация инвестиция рискларини истисно қилмайди ва даромад олишни кафолатламайди, аммо уларни камайтиришга ёрдам бериши мумкин.
Web | Facebook | Instagram | Youtube | X | LinkedIn
Post #2693
1.07K
- ❤ 1